Президент топшириғи – амалда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 16 июнда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат ўрмон хўжалиги балансидаги ўрмон билан қопланмаган ерлардан самарали фойдаланиб, озиқ-овқат экинлари етиштириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилган эди.

Айни пайтда Сурхондарё вилоятининг Бойсун давлат ўрмон хўжалигидаги яшил бойлик билан қопланмаган ерлардан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу тажриба ер ресурсларидан самарали фойдаланиб, озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилаётир. 

Ҳисоб-китобларга кўра, ўрмон хўжалиги ҳудудида 366,5 гектар ўрмон билан қопланмаган лалми ер мавжуд. Бу ерлардан унумли фойдаланиб, озиқ-овқат экинлари парваришлаш учун яқин атрофдаги қишлоқлар аҳолисига шартнома асосида тақсимлаб берилмоқда. Масалан, ўрмон хўжалигининг Юқори Мачай маҳалласидаги тоғлар бағридан 7 гектар лалми ер майдонини Қизилнавр қишлоғида яшайдиган Менгли Муртазоев ўзлаштириб, картошка экди. Тажрибали деҳқон тоғлар қўйнидаги бўз ердан мўл ҳосил олиш учун уч километрдан ортиқ масофага полиэтилен қувур ётқизиб, булоқ сувини олиб келди. 

– Тоғ бағрида янги ўзлаштирган еримизга биринчилардан бўлиб, картошка эккан эдик, – дейди Менгли Муртазоев. – Ернинг унумдорлиги яхши экан, картошкаларимиз тез етилиб қолди. Келгуси ойда ҳосилни териб-йиғиб олишни бошлаймиз. Бу йил ўнга яқин ёшни иш билан таъминладик. Келгусида экин майдонларимизни кенгайтириб, юзга яқин иш ўрни яратмоқчимиз. 

Ўрмон хўжалиги ерида деҳқончилик билан шуғулланиб, сифатли ҳосил етиштиришни бошлаган М.Муртазоев мавжуд майдондаги картошкадан дастлабки йил 500 миллион сўм атрофида даромад олишни мўлжалламоқда.

– Фойдаланмай турган ер майдонларимизда аҳоли картошка парваришлашга қизиқиш билдирмоқда, – дейди ўрмон хўжалиги директори Шамсиддин Остонақулов. – Бу жойларнинг тупроғи жуда унумдор. Иқлим шароитимиз ҳам картошка ўстиришга жуда мос. Бу йил хўжалигимизнинг Кенгдала қишлоғи тарафида ўзимиз ҳам бир ярим гектар майдонда картошка парваришлаяпмиз. Ҳозир қийғос гуллаган. Ҳа, демай йиғиштириб олишни бошлаймиз. Олтмиш тоннадан ошиқ ҳосил олишни режалаштиряпмиз. Келажакда ўрмон билан қопланмаган ерларимиздан янада самарали фойдаланиб, бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни белгилаб олдик.

Бу йил ўрмон хўжалигининг Юқори Мачай бўлимидаги икки гектар ерда Мафтуна Эгамбердиева, Авлод маҳалласидаги бўш турган икки гектар майдонида Файзулла Раҳмоновлар ҳам картошка парваришламоқда.

Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларида озиқ-овқат экинлари етиштиришга эътиборнинг кучайтирилаётгани нафақат бозорларга сифатли, арзон маҳсулотлар етказиб бериб, озиқ-овқат хавфсизлигини ва қишлоқлар аҳолисининг бандлигини таъминлаш, балки тоғли ҳудудларда яшайдиган аҳолининг ишончли даромад манбаини яратишга кўмаклашаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бойсунлик ишбилармонлар тоғ қўйнида картошка етиштирди