Жорий йилнинг май ойида хушманзара Бойсун туманида “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтади. Унда нафақат мамлакатимиз вакиллари, балки сайёрамизнинг кўплаб давлатларидан келган меҳмонлар ўзларининг фольклор санъати ва ноёб анъаналарини кенг намойиш этади.

Пурвиқор тоғлар қўйнида ўтказиладиган дунё санъаткорлари, фольклоршунослари, номоддий маданий мерос шинавандалари шодиёнасига туманда қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Фақат қадимий санъатимиз ва бетакрор миллий урф-одатларимизни намойиш этиш билан чекланиб қолмай, меҳмонларга қулай шароит яратиш, сифатли хизматлар кўрсатиш, тарихи олис ўтмишга бориб тақаладиган ноёб туристик объектлар билан яқиндан таништиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фестивални тамомила янгича руҳ ва юқори кайфиятда ўтказиш учун тадбир бўлиб ўтадиган ҳудудда меҳмонхона, йирик саҳна, анфитеатр, вилоятлар қўрғонлари учун жой, этноспорт майдончалари ва бошқа инфратузилма иншоотлари бунёд этилмоқда. Ўтовлар ўрнатиб, жиҳозлашга тайёргарлик кўрилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманида бўлиб, халқаро фестивалга кўрилаётган тайёргарлик ишларини кўздан кечирди. Мутасаддиларга ҳар бир ишни тез, сифатли амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқларни берди. 

—Келган меҳмонларга Бойсуннинг тоза ҳавоси, саранжом-саришталиги, обод хонадонлари, фариштадек момо-боболари борлигини, кўчалари равон, хонадонлари обод эканини кўрсатиб беришимиз керак, —деди вилоят раҳбари.–Маҳаллаларни, кўчаларни, бозорларни тартибга келтириш лозим. Бу ишларда маҳаллалар еттиликлари фидойилик кўрсатиши зарур. Туманда доимий байрам ўтказиладиган, қизиқарли концертлар намойиш этиладиган, барча қулайликка эга бўладиган жой тайёрлаяпмиз. Дунё халқларини ўзига тортадиган сайёҳлик маконига айланаётган тоғли туманга келаётган меҳмон унинг нафақат мусаффо ҳавоси, бой туристик масканларига талпишини, балки тоза-озодалигига ҳам ҳавас билан боқиши керак.

Шу куни вилоят ҳокими – фуқаро мудофааси бошлиғи Улуғбек Қосимов тумандаги Пасурхи ва Шўрсой маҳаллаларини боғлайдиган марказий йўлни таъмирлаш, маҳаллалардаги ички тупроқ йўлларига тош тўкишнинг бориши билан ҳам танишди. Оқсоқолар билан Инкобод маҳалласида “Муқтадир ихтисос-таъмир” хусусий корхонасининг қиймати 17,5 миллиард сўмлик кемпинг хизматлари кўрсатишга мўлжалланган замонавий туризм мажмуаси қурилишига тамал тошини қўйиб берди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бойсун баҳори” тамомила янгича руҳ ва юқори кайфиятда ўтказилади