Акс-садо

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятига қилинган ташриф натижадорлигини ошириш, муқобил энергия манбаларини жорий этиш ҳамда саноат корхоналари учун жозибадор шароитларни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.  

Давлат раҳбари томонидан яратиб берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, Бухоро вилоятида  2024 йил якунига қадар аҳоли бандлигини таъминлаш, даромади кам мигрантларни юртга қайтариб, муносиб даромадли иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни, хусусан, хизматларни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Вилоятда 2024 йилнинг 1 август ҳолатига меҳнат бозорига янги кириб келганлар билан бирга ишсизлар сони 14 минг нафарни ташкил этмоқда. Бунга қўшимча равишда жорий йилнинг август –декабрь ойларида 18 минг нафар даромади кам меҳнат мигрантлари  қайтарилиши ҳисобига жами 32 минг нафар аҳолининг бандлиги тўлиқ таъминланади ва ишсизлик бўлмайди.  Жорий йил якуни билан белгиланган 209 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш режаси бажарилади.

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Бухородан кетган меҳнат мигрантлари сони 95,3 минг нафар бўлиб, январ-июль ойларида уларнинг 30 минг нафари қайтарилди.  

2024 йилнинг 1 август ҳолатида 65,3 минг нафар меҳнат мигрантларидан  август-декабрь ойларида 18 минг нафари қайтарилади ва муносиб даромадли иш билан таъминланади.  

Натижада 2024 йил якуни билан 47,3 минг нафар юқори даромад олиб ишлаётганлар қолиши кутилмоқда.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/d-7FaI7uKU0" title="Botir Zaripov: Buxoroda aholining bandligi toʻliq taʼminlanadi va ishsizlik boʻlmaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Камбағаллик даражаси жорий йилнинг 1 январь ҳолатида 11,8 фоизни ташкил этган (54,4 минг оила, 240 минг нафар оила аъзолари сони) бўлса, 2024 йилнинг 1 август ҳолатига  7 фоизга туширилди (24,3 минг  оила,142 минг нафар оила аъзолари сони). 2024 йил якуни билан камбағаллик даражаси 5 фоизга туширилади (17,3 минг оила,103,6 минг нафар оила аъзолари сони). Йил давомида камбағаллик даражаси 6,8 фоизга камайтирилади ёки камбағал оилалар сони 37,1 мингтага ва камбағал фуқаролар сони 136 минг нафарга камаяди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов  ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди(видеода кўринг).

Зариф Комилов (видео), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ботир Зарипов: Бухорода аҳолининг бандлиги тўлиқ таъминланади ва ишсизлик бўлмайди (+видео)