Ёшларга чет тилларини ўрганишни оммалаштиришга қаратилган навбатдаги лойиҳанинг янги мавсумида иштирокчиларга жаҳоннинг энг нуфузли Гарвард, Оксфорд, Ел, Стандфорд каби олийгоҳларга ўқишга кириш ҳамда грант ютиш учун керакли билим ҳамда кўникмалар улашиш кўзда тутилган.

Аниқроқ айтадиган бўлсак “Исҳоқхон Ибрат” номидаги хорижий тиллар оромгоҳининг “ТОП 100 университетлар” мавзусига бағишланган ёзги иккинчи мавсумига старт берилди.

Мазкур лойиҳада қатнашиш учун иштирокчилар икки босқичдан иборат онлайн саралаш жараёнидан ўтди. Шундан сўнг улар оромгоҳ чақириш учун танлаб олинди. Таъкидлаш жоиз, 5 мингга яқин талабгордан аризалар келиб тушди. Уларнинг орасидан 200 нафар энг билимли ёш лойиҳанинг ушбу мавсумида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

Лойиҳанинг очилиш маросими юқори савияда ташкил этилди. Унда ёшларга нуфузли хорижий олий таълим муассасаларига кириш бўйича тавсиялар берилди. Бу жараёнда мукаммал ишлаш, тайм-менежментига амал қилиш, масъулиятли бўлиш сингари шахсий қобилиятларни ривожлантириш борасидаги тажрибалар ҳам ўргатилди.

Оромгоҳнинг ёз фаслида уч мавсумини ташкил этиш режалаштирилган. Дастлабки икки мавсумдаги бир ҳафталик дастур давомида ёшларнинг чет эл нуфузли университетларининг бакалавриат босқичига, қолган бир мавсумида эса магистратура ва ундан юқори босқичдаги таълим йўналишларига ўқишга киришлари учун амалий ёрдам берилади.

Дарслар илмли тренерлар жамоаси, Европа ва АҚШда таҳсил олиб қайтган ўзбекистонлик ёшлар томонидан берилмоқда. Семинар ва амалий машғулотлардан ташқари таниқли экспертлар билан маҳорат дарслари, жамоани жипслаштирувчи ўйинлар, баҳс-мунозара ва нотиқлик бўйича кўрик-танловлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Оромгоҳнинг иккинчи ёзги мавсуми 30 июль санасига қадар давом этади.

Нозимбек Мардонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бўстонлиқ” ёшлар оромгоҳи йирик лойиҳага мезбонлик қилмоқда