Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқимиз кундалик ҳаётида ўз ифодасини топиши, қўйилган мақсад ва кутилаётган натижаларга эришиш кўп жиҳатдан давлат идоралари фаолиятининг самарадорлигига бевосита боғлиқ.

Пойтахтимизда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Ж.Каримов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда ҳам ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Бошқарма ҳамда туман филиаллари ходимлари қатнашган йиғилишда жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди.     

Тадбир давомида маълумотларни УзКАД дастурига киритиш, кўчмас мулкнинг кадастр паспортини шакллантириш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бажарилган ишлар ҳолати туманлар кесимида алоҳида таҳлил қилинди. Йўл қўйилган камчиликлардан келиб чиқиб, иккинчи чорак ва иккинчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар, долзарб вазифалар белгилаб берилди.    

Шунингдек, ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб, юқори кўрсаткичларга эришган бир гуруҳ ходимлар бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди. Таъкидланганидек, ҳар бир ходим ўз ишига танқидий-таҳлилий ёндашса, касбий маҳоратини мунтазам ошириб борса, топшириқларни вақтида ва сифатли адо этса, албатта юқори натижаларга эришади. Соҳа ходимларининг муштарак мақсад атрофида бирлашиб, ҳамжиҳатликда фаолият юритиши эса одамларнинг ушбу соҳага нисбатан ишончи ва ҳурмати янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.   

Гулноза Бобоева, ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошқарманинг биринчи чоракдаги иш фаолияти таҳлилий кўриб чиқилди