Нукусда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси ва Нукус шаҳар Кенгашлари томонидан “Агротехнология кутубхонаси” бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходимлари, мазкур бошланғич партия ташкилоти аъзолари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда онлайн видеоалоқа орқали Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши масъул ходимлари, шаҳар ва туман кенгашлари раислари ҳамда депутатлар иштирок этди.

Мажлис кун тартибига Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Агротехнология кутубхонаси”  бошланғич партия ташкилоти томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи ҳамда бошланғич партия ташкилоти раисини сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

 Биринчи масала юзасидан бошланғич партия ташкилоти раиси Мнажатдин Мамбетовнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, сиёсий партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишда бошланғич партия ташкилотлари муҳим ўрин тутади. Улар фуқароларни ўзаро манфаатлар, қарашлар муштараклиги асосида корхона, ташкилот ва муассасаларда бирлаштирган сиёсий партия ташкилотларининг бошланғич бўғинидир.

Бугун юртимизда одамларга муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳаётини ўзгартириш, шаҳар ва қишлоқларда бир хил замонавий шароитларни барпо этиш, ривожланган давлатлар қаторига кириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш, бир сўз билан айтганда, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришиш ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланди.

Кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 январдаги фармони билан тасдиқланган “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил иқтисодиёт” йили” Давлат дастури асосий 5 йўналиш, яъни, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳолининг фаровонлигини таъминлаш, сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш ҳамда “Хавфсиз ва тинчликсевар давлат”  тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш йўналишларида 286 та амалий чора-тадбир, 101 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, 257 та мақсадли кўрсаткични амалга ошириш белгиланди.

Шунингдек, фармон билан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида вазирлик ва идоралар томонидан биринчи навбатда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар, халқаро ҳамкорлик, “Яшил туризм”  дастурини амалга ошириш, ҳудудларда кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш, баҳор-куз мавсумида “Яшил макон”  умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллаларни, хонадонларни, ички кўчаларни ободонластириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича режалар тасдиқланди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, давлат ва жамиятни янада ривожлантириш бўйича бу йилги бош ҳужжат, аввало, инсон учун, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Атроф-муҳитни асраш, "яшил иқтисодиёт"ни ривожлантириш биринчи навбатда инсонни асраш ва унга қулай шароит яратиш, соғлиғини муҳофаза қилишни англатади. Давлат дастуридаги аксарият вазифалар аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш, ижтимоий масалаларни самарали ҳал этиш билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода ушбу дастур Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ғоя ва мақсадлари билан ҳар томонлама ҳамоҳангдир.

Партиянинг жамиятдаги фаоллиги ва унинг Сайловолди дастурларида илгари сурган ғояларидан келиб чиққан ҳолда бошланғич ташкилотда ўтган даврда тизимли ишлар амалга оширилди. Хусусан, бугунги кунда бошланғич партия ташкилотида 175 нафар аъзо бўлиб, шундан 138 нафари ёшлардан, 88 нафари хотин-қиздан иборат. Ўтган давр мобайнида янгидан 58 нафар аъзо қабул қилинди.

Йиғилишда партия аъзоларининг таклифи билан Мнажатдин Мамбетов Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Агротехнология кутубхонаси”  бошланғич партия ташкилоти раиси этиб қайта сайланди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича партия фаолларининг фикр-мулоҳазалари тингланди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтмоқда