Ижтимоий тармоқларда 2024 йилнинг 16-22 май кунлари Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Сайилгоҳ кўчасидаги 1-уй манзили бўйича ҳудуддаги кўп йиллик дарахтлар кўчириб олиб кетилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Бош прокуратура ахборот хизматидан маълум қилишларича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.   

Маълум бўлишича, хабарларга асосан ўтказилган текширишда юқоридаги ҳудудда олиб борилаётган қурилиш лойиҳаси доирасида “M.M.” масъулияти чекланган жамияти томонидан соғлом ўсиб турган жами 53 туп қимматбаҳо навли кўп йиллик дарахтлар (эман, қарағай, айлантус ва бошқалар) ноқонуний равишда кўчириб олиб кетилган.   

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори талабларига зиддир.   

Мазкур ҳолат юзасидан дарахтларни ноқонуний кўчирган хўжалик юритувчи субъект масъуллари ва бунга имконият яратиб берган мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   

Жиноят иши Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура: Дарахтлар кесилиши билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди