Бош прокуратура ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида мутахассислар иштирокида Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги хабарлар ва уларга сабаб бўлаётган ҳолатларнинг муҳокамаси ўтказилди.

Унда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 85 миллион тупдан ортиқ дарахт экилгани қайд этилди. Орол денгизининг қуриган тубида 1,8 миллион гектар майдонда ёки биргина Сурхондарёда қурғоқчиликка чидамли 3 миллион туп ўсимликлардан иборат яшил ҳудудлар барпо этилди.    

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги маълумотлар ва уларнинг сабабларига тўхталиб ўтилди.  

Пойтахтда сунъий кўллар, сув ҳавзалари, яшил қопламаларнинг камайиб кетгани, минтақада сув танқислиги сабаб чўллашишнинг кенгайиб бораётгани, автотранспорт воситалари, ёқилғи энергетикаси ҳамда сувдан тежамкорлик билан  фойдаланишда муайян қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйилмаётгани, атмосферага меъёридан ортиқ ташламалар чиқарилаётгани бунга сабаб бўлаётганига урғу берилди.  

Йиғилиш якуни бўйича “Автомобилсиз кун”, ҳафта кунларини жуфт ва тоқ рақамли автомобилларга бўлиш, жамоат транспорти воситаларидан фойдаланишни кенгайтириш, стандарт минимумини “Евро-4”га кўтариш, саноатда кўмир ёқилғисидан воз кечиш ва шу каби кўплаб таклифларни ишлаб чиқиш ва реализация қилишга келишилди.  

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳаво ифлосланишини автоматик усулда мониторинг қилишга мўлжалланган замонавий HORIBA станциялари билан таъминланган бўлиб, ҳаво ифлосланиши бўйича расмий маълумотларни эълон қилиб боради. Ҳаво ифлосланиши бўйича маълумотлар билан ишлашда расмий манбалардан фойдаланган ҳолда норасмийларига таянмаслик тавсия этилади.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура: атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилади