ЮНEСКОнинг Нью Деҳли шаҳрида ўтказилган 46-сессиясида Ўзбекистон делегацияси билан ICOMOS (Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш бўйича халқаро кенгаш) мутахассислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда «Боқий Бухоро» маданий-этнографик боғини барпо этиш ва Шаҳрисабзни Бутунжаҳон мероси рўйхатида сақлаб қолиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Иштирокчиларга айни пайтда юртимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди, ЮНEСКОга тақдим этиладиган ҳисобот юзасидан тавсиялар олинди.  

Учрашувда қурилиш ва реконструкция ишлари давомида тарихий-маданий обидаларга путур етказилишининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, тадбирда Франциянинг "Wilmotte & Associés" меъморчилик бюроси вакиллари ҳам иштирок этиб, янги биноларнинг атроф-муҳитга зарар етказмасдан барпо этилиши муҳимлигини таъкидлашди.  

Б.Худойбердиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Боқий Бухоро» маданий-этнографик боғини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди