Шу кунларда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Болгариянинг Пловдив шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Жорий мавсумнинг нуфузли мусобақалари, шунингдек келаси йил Японияда ўтадиган ёзги Осиё ўйинларига тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланган мазкур тадбир доирасида мамлакатимиз спортчиларини ушбу давлат етакчиси Румен Радев қабул қилди. Бу ҳақда "Rowing&Canoe Uzbekistan" федерацияси ахборот хизмати хабар тарқатган.

Президент спортчи ва мураббийларимиз учун яратилган шарт-шароит, машғулотлар жараёни билан қизиқди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Болгария ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар, хусусан спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари кўтарилди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болгария Президенти ўзбекистонлик спортчиларни қабул қилди