Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева  IV Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Болгария Республикаси Президенти Румен Радев билан учрашди.

Парламенти юқори палатаси раҳбари олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, Болгария Президентининг ташрифи икки томоннинг ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга интилишини тасдиқлашини таъкидлади.

Ўзбекистон-Болгария муносабатлари 28 та икки томонлама ҳужжатни ўз ичига олган мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий асосда изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Болгария Президенти Румен Радев мамлакатимизда бўлиб ўтаётган Тошкент халқаро инвестиция форумининг Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий ривожи ҳамда халқаро инвестициявий ҳамкорлик учун муҳим платформа эканлигини таъкидлаб ўтди.

Мулоқот давомида парламентлараро муносабатларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада парламентлараро мулоқотнинг ўрни ва аҳамиятига урғу берилиб, Болгария Президентининг Сенатга ташрифи парламентлар ўртасидаги  ҳамкорликни фаоллаштиришга кучли туртки бўлиши қайд этилди.

Томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу жумладан, палаталар ва тегишли қўмиталар раҳбарлари даражасида мунтазам учрашувлар ўтказиш, парламентлараро дўстлик гуруҳларининг қўшма режаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш лозимлиги ҳақида якдил фикр билдирди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болгария Президенти Ўзбекистон Сенатига ташриф буюрди