Болажонларга хурсандчилик улашилди
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими ташаббуси билан “Юлдузча” мактабгача таълим ташкилотида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад болаларга байрамона кайфият улашиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда меҳр-оқибат ва эътибор муҳитини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.


Байрам дастури доирасида тарбияланувчилар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар, рақслар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек, болалар иштирокида турли қизиқарли ўйинлар ва мусобақалар ташкил қилинди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши ва соғлом вояга етиши учун яратилаётган имкониятлар хусусида тўхталди.


“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими вакиллари томонидан болаларга байрам табриклари йўлланиб, совғалар топширилди.
Кўтаринки руҳда ўтган тадбир иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди ва болалар учун унутилмас байрамга айланди.
Ўлмас Баротов, ЎзА