Сўнгги кунларда Тошкент вилоятидаги бир нечта боғчаларда болаларнинг оммавий заҳарлангани кўпчиликни ташвишга солди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Наримон Умаров Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида содир бўлган оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига депутатлик сўрови юборди.

Сўровда жорий йилнинг 24-25 сентябрь кунлари Тошкент вилоятининг Бўка, Оққўрғон, Пискент ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги бир нечта давлат мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг ҳарорати кўтарилиши, кўнгил айниши ва ич кетиши каби аломатлар билан шифохоналарга мурожаат қилгани бутун жамиятда, айниқса, ота-оналар орасида жиддий хавотир уйғотгани таъкидланган.

Депутат ўз сўровида ушбу ҳолат юзасидан масъул идоралар томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлангани муҳим қадам эканини эътироф этар экан, заҳарланишнинг асл сабаби ва бунга йўл қўйган масъул шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳанузгача жамоатчиликка тўлиқ очиқланмаётгани аҳоли ўртасида турли саволларни келтириб чиқараётганига эътибор қаратган.

"Болалар – миллат келажаги! Уларнинг соғлиғи билан боғлиқ масалаларда эътиборсизлик ёки хатоликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Халқ вакиллари сифатида, биз нафақат тергов натижаларини кутиш, балки келгусида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун тизимли ва қатъий чоралар кўрилиши зарур, деб ҳисоблаймиз", дейилади депутат сўровида.

Шундан келиб чиқиб, Наримон Умаров Бош прокурордан қуйидаги масалаларга ойдинлик киритишни сўраган:

оммавий заҳарланиш оқибатида жабрланган болаларни даволаш, заҳарланишнинг асосий сабабларини аниқлаш ва уни бартараф этиш бўйича прокуратура назорати остида кўрилаётган шошилинч тиббий-ташкилий чора-тадбирлар ҳақида;

ҳолат юзасидан олиб борилаётган суриштирув ишларида прокуратура органларининг бошқа ваколатли давлат органлари билан ҳамкорлиги ҳамда келгусида республикадаги барча мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун режалаштирилган профилактик ва ташкилий ишлар тўғрисида.

Таъкидлаш лозимки, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун зарур чора-тадбирларни кўриш, келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизнинг хавфсизлиги ва саломатлигига жиддий эътибор қаратиш лозим бўлади.  

М.Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болаларнинг заҳарланиши бўйича Бош прокурорга сўров юборилди