«Ёшлар ўртасида китобхонликни, мутолаа маданиятини ривожлантириш доимий эътиборимиз марказида бўлади. Фарзандларимизга мўлжалланган бадиий адабиётларни кўпайтириш ва уларнинг муаллифларини рағбатлантириш мақсадида «Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб» танловини ўтказиш йўлга қўйилади.

Бунда муаллифлар учун биринчи ўринга – 100 миллион сўм, иккинчи ўринга – 75 миллион сўм, учинчи ўринга – 50 миллион сўм мукофот берилади...» – Мамлакат раҳбарининг мазкур сўзлари билан бошланган катта лойиҳа – «Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб» танлови якунланиб, ғолиблар аниқланди.

Ўзбек адабиётининг жонкуяр ижодкорлари ҳамда Ўзбекистоннинг келажаги бўлган ёш ёзувчиларга мукофотлар топширилди.

Мазкур танловнинг тақдирлаш маросими Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарлари Алишер Саъдуллаев, Дилноза Каттахонова ва агентликнинг кўп сонли аҳил жамоаси саъй-ҳаракати билан файзли ўтди.

Ўзбек болалар адиблари учун қизил гилам тўшалган йўлак, гўзал саҳна безаклари, бўри, тулки, ялмоғиз кампир, Зумрад ва Қиммат каби ўзбек эртакларининг қаҳрамонлари қуршовида саҳнага кўтарилаётган танлов ғолиблари ўзини эртаклар шаҳрига тушиб қолгандек ҳис этишди.

Танловнинг олий ўринлари марҳум устоз адиблар Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» ва Ўзбекистон Халқ шоири Анвар Обиджоннинг «Мешполвоннинг саргузаштлари» асарлари учун берилди.

Болалар ёзувчиси Гулноз Тожибоеванинг «Жайхун ва Аланга» китоби ва ёзувчиси Саъдулла Қуроновнинг «Галактикада бир кун» китобига берилди.

Ёш ижодкор Чарос Раҳимқулованинг «Мен иккига тўлгунча» эртак китоби ва Қобилжон Шерматовнинг «Бувамнинг ошқозонидаги мамлакат» эртак китобига берилди.

Танловнинг турли номинациялари бўйича севимли болалар адибларидан Зулфия Мўминова, Кавсар Турдиева, Дилшод Ражаб, Тўлқин Нурмуҳаммад, Баҳодир Карим, Маъмура Қутлиева, Людмила Полонская ва бошқалар ғолиб бўлишди.

Тақдирлаш маросими турли саҳна чиқишлари, «Шум бола» спектаклидан парча, куй-қўшиқлар, болажонларнинг шеърий чиқишлари билан кўтаринки кайфиятда ўтди.

Д.Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб» танлови ғолиблари тақдирланди