Сўнгги йилларда кўплаб ота-оналар фарзандларининг соғлом овқатланишини таъминлаш мақсадида ширинликларни бутунлай чеклашмоқда.
Бироқ мутахассислар бу ёндашув бирёқлама эканини таъкидлашади. Россия Биотехнология университети доценти Анастасия Лебедеванинг сўзларига кўра, шакар ва углеводлар болалар организми учун асосий энергия манбаи ҳисобланади.
Унинг айтишича, фаол ҳаракатланадиган болалар учун углеводларга бой овқатлар — мева, сабзавот, дон маҳсулотлари, табиий шарбатлар муҳим аҳамиятга эга. Кичик мактаб ёшидаги болаларга кунига 10–15 грамм ширинлик етарли, бу эса бир дона конфет ёки бир бўлак зефирга тенг.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти болалар истеъмол қиладиган шакарнинг миқдори умумий калория миқдорининг 10 фоизидан ошмаслигини тавсия этади. Оксфорд олимлари эса ширинликни бутунлай чеклаш диққатнинг сусайиши ва кайфият ўзгаришига олиб келиши мумкинлигини аниқлаган.
Мутахассислар шакарнинг табиий манбаларини — асал, қуритилган мевалар, табиий йогурт ва уй пишириқларини афзал кўришни маслаҳат беради. Меъёрда истеъмол қилинган шакар бола учун зарур энергия манбаи бўлиб хизмат қилади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/59DBHXyhN8Q" title="Bolalar uchun shakarni butunlay taqiqlash to‘g‘rimi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мадинабону Насриева,
Улуғбек Тўхтаев, ЎзА