Мамлакатимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш имкониятлари мустаҳкамланиб бормоқда.

Энг аввало, жорий йилда умумхалқ референдуми асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳририда ҳам Ўзбекистоннинг беш устуни – суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат экани белгиланди. Унинг мазмун-моҳияти халқнинг орзу-истакларини амалга оширишга қаратилган ҳолда такомиллаштирилиб, янги боб ва моддалар қўшилди.  

Чунончи, Конституциянинг 77-моддасида “давлат ва жамият етим болаларни ҳамда ота-онасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқишни, тарбиялашни, уларнинг таълим олишини, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишини таъминлайди, шу мақсадда хайрия фаолиятини рағбатлантиради” дея таъкидлангани Ўзбекистонда ҳеч бир соҳа, ҳеч бир инсон назардан четда қолмаганлигидан далолат беради.  

Ижтимоий соҳанинг давлат сиёсати даражасида кўриладиган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳимоя қилиш, болани оилада тарбияланиши учун унинг қондош оиласини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ёки жойлаштиришнинг муқобил шаклларини ривожлантириш, етим болалар учун оилавий муҳитда тарбияланиш имконияти амалга ошириш юзасидан Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинган эди. Бу борада республикадаги 16 та меҳрибонлик уйлари, 4 та болалар шаҳарчалари, 3 та “SOS –  Ўзбекистон болалар маҳаллалари” ва 13 та Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Болалар уйлари идоравий бошқарув асосида Миллий гвардия тизимига ўтказилди. Чунончи, 2021 йил август ойигача фаолият кўрсатган 16 та меҳрибонлик уйи ва 4 та болалар шаҳарчасидан 2023 йил 15 декабрь ҳолатига кўра 14 та меҳрибонлик уйи, 4 та болалар шаҳарчаси ва 5 та болалар уйи фаолияти тугатилди. Бугунги кунда 2549 нафар ўғил-қизлар оилаларда (қариндошлар, дўстлар, васийлик, ҳомийлик, патронат) тарбияланмоқда. Шундан 677 нафар болалар 130 та оилавий болалар уйида тарбия олмоқда. 246 нафар бола ҳамон 2 та меҳрибонлик уйида тарбияланмоқда.  

Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ, 2021 йилда 710 нафар, 2022 йилда 388 нафар яшаш жойга муҳтож етим болалар тўлиқ жиҳозланган турар жой билан таъминланди. 2023 йил мобайнида 424 нафарига турар жой ажратиш режалаштирилган бўлиб, 69 нафарига уй-жой сотиб олинган.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 январдаги 26-сон “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси таъминланиб, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни “Меҳр дафтари”га киритишнинг ахборот тизими амалиётга жорий этилди.  

Маълумотларга кўра, жорий йилда 9 мингдан зиёд бола мазкур дафтарга киритилган. “Меҳр дафтари” жамғармаси ҳисобидан болаларнинг муаммолари (касб-ҳунарга йўналтириш, истеъдодини ошириш, соғлиғини тиклаш, коммунал тўловлар, ижтимоий етимликни олдини олиш ва ҳ.к.), орзу-истаклари ҳал этилмоқда. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тизимли равишда самарали давом эттирилмоқда.  

Шахноза Акрамова,

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети,

Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар

билан ижтимоий ишлаш кафедраси профессори,

педагогика фанлари доктори, профессор, подполковник

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар ҳуқуқ ва эркинлиги давлат ҳимоясида