“Болалар ҳаракати” Республика сардорлари ўзининг янги лойиҳаларини тақдим этди
Пойтахтимизда Ўзбекистон болалар ташкилоти фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, болаларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Болалар ҳаракати” Республика сардорларининг илк маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттахонова ҳамда масъул раҳбарлар иштирок этган тадбирда Республика сардорлари 2026-2027 ўқув йили давомида амалга оширилиши режалаштирилган ўзларининг инновацион лойиҳалари, ижтимоий ташаббуслари ва медиа-режаларини раҳбариятга батафсил тақдим этди.


Тақдим этилган энг яхши таклиф ва ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Учрашув якунида барча ғояларни ягона тизимга бирлаштириб, ёзги таътил мавсумини юқори савияда ўтказиш, “Ёзни болалар ташкилоти билан!” шиори остидаги махсус дастурни ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама марказида бўлди.


Гулноза Бобоева, ЎзА