Мамлакатимизда болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишдир.

Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ўқиши, малакали тиббий ёрдам қабул қилиши учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили — Болалар омбудсмани номига шу йилнинг 6 ойи давомида бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларидан, болалар ҳамда улар қонуний вакиллари томонидан жами 325 та мурожаат келиб тушган.

Энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан келмоқда. 48 та мурожаатлар идора ва ташкилотлар томонидан қаноатлантирилган бўлса, 189 та мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Болалар омбудсмани томонидан бола ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш юзасидан давлат ташкилотларига 38 та сўровлар юборилган. Ҳисобот даврида Бош прокуратура томонидан 71 нафар тарбияланувчиларга ота-оналаридан 389,3 миллион сўм алимент пуллари ундириб берилди.

Туғилганлиги қайд қилинмаётган ҳолат бўйича келиб тушган мурожаатлар юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилиб, туғилганлиги қайд қилинмаганлар рўйхати шакллантирилди. Бугунги кунда ўз вақтида туғилганлик гувоҳномасини олмаган 215 нафар болаларга тегишли гувоҳномалар олиб берилди.

«2022-2030 йилларда Ўзбекистонда болаларга ғамхўрлик қилиш тизимини ноинституционаллаштириш стратегияси» лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бундан асосий мақсад болаларни тарбиялаш тизимининг муассаса тарбиясига боғлиқлигини камайтириш, болалар ва уларнинг оилаларига жамоатчилик асосида ғамхўрлик қилиш орқали ҳар бир боланинг хавфсиз ва ғамхўр оила муҳитида яшаш ҳуқуқларини таъминлашдан иборат.

Республикамизда 18 ёшгача бўлган болалар сони 12,6 миллионни ташкил этади, улардан 64 минг 102 нафари етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобланади. Уларнинг 62 минг 117 нафари оилаларда, 2 минг 23 нафари болалар муассасаларида тарбияланмоқда. 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалардан 3 минг 274 нафари васийликка, 810 нафари ҳомийликка, 305 нафари патронатга, 1 минг 114 нафари фарзандликка берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорлари қабул қилингандан бугунги кунга қадар 18 та болалар муассасаси фаолияти тугатилди. Бугунги кунда 17 та Меҳрибонлик уйларидан 4 таси қолди. Уларнинг ўрнига 125 та болалар уйлари, 3 та «SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари» ташкил этилди.

Хорижий давлатлардаги болаларимиз ҳуқуқларини таъминлаш борасида ҳам Болалар омбудсмани томонидан ўзаро ҳамкорликда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Россия Федерацияси ҳудудида ота-она қарамоғисиз, қаровсиз ва таъминотсиз қолган болаларни юртимизга қайтариб олиш келиш чоралари кўрилиб, шу йилнинг февраль ойида 11 нафар, июлда 19 нафар бола қайтариб олиб келинди. Уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари кўрилди.

Соҳадаги бу каби ишлар ҳақида Парламент комиссиясининг йиғилишида Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Алия Юнусова маълум қилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бола ҳуқуқлари бузилишига оид энг кўп мурожаатлар қайси ҳудудлардан келмоқда?