Бугун бокс бўйича Иорданиянинг Амман шаҳрида ташкил этилган Осиё чемпионатининг кичик ўсмирлар тоифасидаги мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 8 тадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.

Чемпионатнинг сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида Жаҳонгиржон Усмонқулов, Ҳадятуллоҳ Сайдуллаев, Мейрамбек Алиев, Мухриддин Ҳамиджонов, Эзмир Ўктамов, Парвина Шакарова, Мадинабону Худоёрова терма жамоамиз ҳисобига олтин медални келтирди. 

Финалга қадар ўтказилган жангларда ғалаба қозонган Темурбек Бахтиёров, Сармат Шокаримов, Зарифжон Неъматов, Элшод Шокиржонов, Ҳасан Холмуродов, Элшод Облақулов, Сабинахон Комилжонова, Райҳона Алимханова каби боксчиларимиз кумуш медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, ушбу ёш тоифасида Ойбек Алимжонов, Оминахон Носирова, Суғдиёна Абдуазимова, Дилдора Тўлқинова, Моҳичеҳра Ҳамидова, Ангелина Умарова, Маржона Султонова ва Фазилатхон Турсунова ўз вазн тоифаларида бронза медалини қўлга киритган.

Эртага, 30 апрель куни Осиё чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги финал беллашувларида 15 нафар боксчимиз қитъа чемпионлиги учун рингга кўтарилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги муваффақиятлари