Боксчиларимиз WBO рейтингида юксалмоқда
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) март ойи учун эълон қилган жаҳон рейтингида ўзбекистонлик 5 нафар чарм қўлқоп устасининг номи қайд этилди.
Улар орасида энг юқори ўрин Исроил Мадримовга тегишли бўлиб, энг ўрта вазн тоифасида жанг олиб бораётган ҳамюртимиз рейтингнинг 3-поғонасини банд этди.
Шунингдек, рейтингда маҳоратли боксчимиз Муҳаммад Шехов иккинчи енгил вазн тоифасида 6-ўрин, Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазнда 11-ўрин, Бектемир Мелиқўзиев 10-ўрин, Баҳодир Жалолов эса энг оғир вазнда 8-ўринда қайд этилди.
Катта мақсадлар йўлида ўз шиддатини намойиш этаётган бир қатор боксчиларимизнинг жорий йил апрель ойида рингга кўтарилишини назарда тутсак, кўрсаткичлар бундан ҳам юқори бўлади.
Т.Рўзиев,
ЎзА