Боксчиларимиз Грознийда 8 та медаль жамғарди

Грозний шаҳрида бокс бўйича Чеченистон Республикасининг Биринчи Президенти Аҳмат-Ҳожи Қодиров халқаро хотира турнирида терма жамоамиз аъзолари 2 олтин ва 6 бронза медалини қўлга киритди.
Грозний шаҳрида бокс бўйича Чеченистон Республикасининг Биринчи Президенти Аҳмат-Ҳожи Қодиров халқаро хотира турнирида терма жамоамиз аъзолари 2 олтин ва 6 бронза медалини қўлга киритди.
60 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган Шунқор Абдурасулов сўнгги ҳал қилувчи жангда россиялик Хизир Измайловни 4:1 ҳисобида енгиб олтин медалга сазовор бўлди. 91 килограммдан ортиқ вазнда Баҳодир Жалолов финал учрашувида қозоғистонлик Дауренули Айболдига қарши рингга чиқди ва уни биринчи раундда нокаутга учратди.
Шунингдек, терма жамоамиз аъзоларидан Фозилжон Абдумуродов, Баҳром Фозилов, Козимбек Мардонов, Мадияр Саидраҳимов, Элнур Абдураимов ва Обиджон Тоҳиров турнирнинг бронза медалига сазовор бўлди.