Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича нуфузли “Странжа” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақада Сабина Бобокулова, Хўжаназар Нортожиев, Абдумалик Халаков, Иқболжон Холдоров, Жавоҳир Умматалиев ва Жаҳонгир Зокиров ўз вазн тоифаларида олтин медалга сазовор бўлди.  

Финалга қадар муваффақиятли иштирок этган Шаҳзод Музаффаров ҳамда Адҳамжон Муҳиддинов шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олган бўлса, Хуморабону Мамажонова, Ҳасанбой Дўсматов, Асилбек Жалилов, Дилшод Абдумуродов, Фазлиддин Эркинбоев ва Самандар Жалолов бронза медали билан тақдирланди.  

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи ўриндан жой олди. Шунингдек, умумжамоа ҳисобида Ҳиндистон иккинчи, Болгария термаси эса учинчи бўлди.  

Эслатиб ўтамиз, турнирда 30 га яқин мамлакатдан 250 нафардан ортиқ чарм қўлқоп усталари қатнашди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчиларимиз Болгарияда 14 медаль жамғарган ҳолда биринчи бўлди