Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Бўка тумани “Жағабайли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган кичик гидроэлектростанция лойиҳаси билан танишди.
Қайд этилганидек, мазкур микро гидроэлектростанция қурилиши мўлжалланган ҳудуддан 2 та канал ўтган. Олиниши кўзда тутилаётган қўшимча 100 кВт электр энергияси олти юзга яқин хонадонни узлуксиз электр билан таъминлайди.
Аслида бундай кичик гидроэлектростанциялар сув ресурсларидан, жумладан, тўғон ёки суғориш каналларидан олинадиган иккиламчи сувдан самарали фойдаланишни таъминлайди. Шунингдек, сув сатҳи кам бўлган вақтларда ҳам ишлайди. Тақдимотда аҳолига қўшимча имконият яратиш мақсадида бу каби лойиҳаларни электр энергия қуввати паст бўлган олис ҳудудларда ҳам жорий этиш лозимлиги таъкидланди.
Вилоят ҳокими мазкур лойиҳа бўйича босқичма-босқич амалга ошириладиган ишлар, энг биринчи қадамлар нималардан иборат бўлиши лозимлиги юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини айтди. Туман ҳокими ва мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берди.
А. Мусаев,ЎзА.