Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги боғча ҳамда мактабларда янги йил байрами тадбирларини ўтказиш бўйича тавсияларини эълон қилди.

Унга кўра байрамни нишонлаш баҳонасида ўқувчи ва педагогларнинг ноқонуний пул йиғиши, Янги йилни ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида нишонлаш, таълим ташкилоти раҳбарияти ҳамда педагог ходимларининг байрам муносабати билан ўқувчилар, уларнинг ота-оналаридан совғалар олиши тақиқланади.

Шунингдек, байрам баҳонасида табиий арча дарахтларининг шохларини синдириш ёки уларни бошқа жойга кўчириш – ўқувчиларнинг турли хил пиротехник воситаларни олиб келиши ҳамда улардан фойдаланиши қатъиян тақиқланади.

Вазирлик маълумотига кўра, фойе, фаоллар ёки спорт залларини ва муассаса ҳудудини байрамона безатиш, юқори синф ўқувчилари ўртасида байрамга бағишлаб турли кўрик-танловлар ташкил этиш, ўқувчилар томонидан янги йил байрами билан боғлиқ турли хил эртаклар ҳамда саҳна кўринишларини ташкил этиш тавсия этилади.

Марҳабо МАДАМИНОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғча ва мактабларда янги йил байрами тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар эълон қилинди