Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги боғчаларнинг бирида юз берган фожиа, яъни иссиқ сувдан куйиш туфайли 6 ёшли бола кейинчалик шифохонада вафот этди. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеолавҳалар тарқалди.

Ушбу нохуш воқеа юзасидан Наманган вилояти прокуратураси берган расмий баёнотда қайд этилишича, Давлатобод тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 31-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган, 2015 йилда туғилган У.Ҳ. шу йил 5 февраль куни эҳтиётсизлиги оқибатида боғча иссиқ сув тизимидаги жўмракни очиб юборган. Бунинг оқибатида 2-даражали 65 фоиз куйиш билан тан жароҳати олиб, вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига ётқизилган.

Вояга етмаган У.Ҳ. 2019 йил 27 февралдан буён мазкур болалар боғчасида ақлий ривожланишнинг орқада қолиши ташхиси билан тарбияланаётганди. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан 5 ёшли болакай куйиш оқибатида олган тан жарохатлари боис 2021 йил 24 февраль куни вафот этган.

Вилоят суд-тиббий экспертиза бюросининг жорий йил 24 февралдаги 70-сонли хулосасида, марҳумнинг ўлими қайноқ сувдан бош, юз ва тананинг бошқа қисмларининг 2,3-даражали 70 фоиз куйиш асорати оқибатида полиорган юрак қон-томир етишмовчилиги ўлимга олиб келганли ва майит танасида куйишдан бошқа тан жароҳатлари аниқланмагани кўрсатилган.

Мазкур ҳолатга тергов йўли билан баҳо бериш зарурияти туғилгани сабабли, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми, 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижалари ҳақида маълум қилинади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғча тарбияланувчиси иссиқ сувдан куйиб вафот этди