Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал 19-30 август кунлари мамлакатимизга ташриф буюради. Бу ҳақда тузилманинг юртимиздаги ваколатхонаси ЎзАга хабар берди.

Жаноб Балакришнан Ражагопал юртимиз миллий қонунчилиги ва амалиётида уй-жой ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш, жумладан турар жойнинг арзонлиги, яроқлилиги, тегишли хизматдан фойдаланиш имконияти ва мажбурий кўчириш ҳолатини ўрганади.

Эксперт мазкур ҳуқуқдан мамлакат аҳолиси барча тоифа, гуруҳлари фойдаланиши учун кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилади. Шунингдек, иқлим инқирозининг уй-жой ҳуқуқига таъсири ва аҳолини қизиқтираётган мавзуга оид масалалар, шаҳарсозлик бўйича қарор қабул қилишда одалар иштирокига ҳам эътибор қаратади.

Режага кўра, БМТ вакили Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Бухоро вилоятлари шаҳар, туманларига, жумладан талабалар яшаш жойи, оилада турли мураккабликка учраган ёки бошпанасиз қолган шахслар учун мўлжалланган манзилларга бориши кутиляпти. Қатор расмий учрашувлар, фуқаролик жамияти ва бизнес доира вакиллари билан мулоқот ҳам кўзда тутилган.

Сафар якуни бўйича БМТ махсус маърузачиси матбуот анжумани ўтказади. 2025 йил март ойида эса БМТ Инсон ҳуқуқи бўйича кенгашига ташрифи тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

Б.Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТнинг яна бир махсус маърузачиси Ўзбекистонга келади