Жорий йилнинг 5 декабрь куни БМТ нинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида БМТ террорчиликка қарши кураш бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳужжатни БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ террорчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи Владимир Воронков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов имзолади.

В.Воронков БМТ тузилмалари билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратаётган эътибори учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. 

У, шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматининг БМТ террорчиликка қарши кураш бошқармаси фаолиятига молиявий ҳисса қўшаётгани учун ҳам миннатдорлик изҳор этди. 

Томонлар Стратегик  ва минтақалараро  тадқиқотлар институти Марказий Осиёда биринчи “ақл маркази” бўлгани ҳамда БМТ  билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаган “имтиёзли ҳамкорлар гуруҳи” сирасига кирганини алоҳида қайд этишди. 

 БМТ террорчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи БМТ Институтнинг экспертлар салоҳиятини юқори баҳолаб, Ташкилот олдида турган вазифаларни ҳал этишда  уни кенг жалб қилишини таъкидлади. 

В.Воронков, шунингдек, ушбу Меморандум Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги икки томонлама  ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга  кўтариши ва уни амалий мазмун билан бойитишга ҳисса қўшишига  ишонч билдирди. 

Ўз навбатида, Институт директори Э.Арипов  самарали ҳамкорлик учун БМТ террорчиликка қарши  кураш бошқармасининг бутун жамоасига миннатдорлик билдирди. БМТ террорчиликка қарши кураш бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик  ва минтақалараро  тадқиқотлар институти  ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик юқори даражага кўтарилганини қайд этди. 

Унинг сўзларига кўра, ушбу Меморандум Президентимиз  Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон ва БМТ  ўртасида имзоланган «Йўл харитаси» низомлари муваффақиятли амалга оширилаётганига мисол бўлади. 

Шу билан бирга,  ушбу Меморандум БМТ  террорчиликка қарши  кураш бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик  ва минтақалараро  тадқиқотлар институти  ўртасидаги самарали  ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлиб,  икки томонлама ҳамкорлик учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиши таъкидланди. 

Унда мақолалар ва тадқиқотлар алмашиш, БМТнинг глобал террорчиликка қарши кураш  стратегияси доирасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро  манфаатли бўлган бошқа масалаларни ҳал этишни ўз ичига олган  ҳамкорликнинг  асосий тамойиллари ва йўналишлари акс этган. 

Бугунги кунда Стратегик  ва минтақалараро  тадқиқотлар институти ва БМТ  террорчиликка қарши кураш  бошқармаси ўртасида  БМТнинг террорчиликка қарши  кун тартибини амалга ошириш бўйича  катта тажриба тўпланган. 

2022 йил  март ойида Тошкентда БМТ  нинг Марказий Осиёда глобал террорчиликка қарши  стратегиясини амалга ошириш бўйича  бўлиб ўтган юқори даражадаги халқаро конференция бунга мисол бўла олади. 

Унда кўплаб муҳим ҳужжатлар қабул қилинган эди. БМТнинг глобал террорчиликка қарши кураш стратегиясини амалга ошириш бўйича  қўшма ҳаракатлар режасининг янги таҳрири, Марказий Осиё давлатларининг янги ҳаракатлар режаси доирасида  ҳамкорлик қилишига мажбуриятини тасдиқлаган “Тошкент декларацияси” шулар жумласидандир.

Жорий йилда Тошкентда киберхавфсизлик ва янги  технологиялар, криптовалюталар билан терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича  иккита минтақавий  тадбир бўлиб ўтди. 

Ҳозирги кунда  томонлар БМТ террорчиликка қарши кураш бошқармаси шафелиги остида уруш зоналаридан қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича етакчи мутахассислардан иборат Марказий Осиёда  Минтақавий эксперт кенгашини  тузиш ишларини олиб бормоқда. 

Ушбу Минтақавий кенгашни  ташкил этиш ташаббуси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Тошкентда бўлиб ўтган юқоридаги анжуманда  таклиф этилган эди. 

Шу муносабат билан  тадбирда кейинги йил Тошкентда БМТ  террорчиликка қарши кураш  бошқармаси бошлиғи В.Воронков иштирокида  Кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди. 

Умуман олганда, томонлар  ушбу Меморандумнинг имзоланиши БМТ  террорчиликка қарши кураш  бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик  ва минтақалараро  тадқиқотлар институти  ўртасида Марказий Осиёда терроризмга қарши курашишдек муҳим ва долзарб вазифани ҳал этиш бўйича узоқ муддатли ва амалий ҳамкорлик учун янги саҳифа  очишини таъкидлашди. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ террорчиликка қарши кураш бошқармаси ҳамда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ўртасида меморандум имзоланди