Бугун эрта тонгда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича агентлиги, БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги Ўзбекистон ҳукумати кўмагида Термиз шаҳридаги халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаби орқали Афғонистонга навбатдаги беғараз ёрдамини жўнатди.

БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги мутасаддиларининг таъкидлашича,Ўзбекистон кўмагида қўшни мамлакатга 12 та юк машинасига юкланган 48 мингдан ортиқ кўрпа (адёл) қаҳратон совуқда ҳимояга муҳтож афғон халқининг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим ўрин тутади.  

БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг мамлакатимиз жанубидаги гуманитар логистика минтақавий маркази Ўзбекистон –Афғонистон чегарасидан 2 километр узоқда жойлашган. Барча замонавий шароитларга эга марказ БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигига минтақадаги захираларни зарур маҳсулот билан тез тўлдириш ва гуманитар ёрдам кўрсатишда янада мослашувчан бўлиш имкониятини беради. Халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаби Афғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдамни тизимли, марказлаштирилган ва мақсадли етказишни таъминлайди.  

–Биз Ўзбекистон ҳукумати билан жафокаш афғон халқига ҳаётий инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни давом эттириш учун барча саъй–ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз, — дейди БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги катта маслаҳатчиси Френк Ремус.– Ҳамкорликдаги ишимиз бу йилги совуқ қишда ҳам жуда муҳим аҳамият касб этаётир. Чунки, бу сафарги инсонпарварлик ёрдами Афғонистондаги кўплаб ҳимояга муҳтож инсонларнинг кўрпага (адёл) бўлган эҳтиёжини қондиради.  

Термиздаги Халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хабидан фойдаланиш БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги, бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда давлатларнинг Ўзбекистон ҳукумати кўмагида Афғонистондаги аёллар, болалар ва эркакларнинг шошилинч эҳтиёжларига тезкорлик билан жавоб беришига қулай муҳит яратди. Шунингдек, Афғонистон, Эрон, Покистон ҳамда Марказий Осиё ва ундан ташқарида БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлик операцияларига ёрдам бериш учун асосий консолидация ва жўнатиш пункти бўлиб хизмат қилади. Жумладан, сўнгги икки йилда марказ орқали кўчирилган оилалар, сув тошқинлари ва зилзила каби табиий офатлардан жабр кўрганлар учун 217 та юк машинасида гуманитар ёрдам жўнатилган. Бу ердан юборилган юклар муҳим уй-рўзғор идишлари, ётоқ тўшаклари, брезент, челак, кўрпа, зангламайдиган пўлатдан ясалган ошхона тўпламлари, кўчма қуёш энергияси билан ишлайдиган ЛЕД лампа сингари асосий эҳтиёж буюмларидан иборат.  

Биргина ўтган йили Ўзбекистон кўмагида Афғонистонда мавжуд 34 вилоятдаги 5 миллион 900 минг кишига асосий эҳтиёж буюмлари ва моддий кўмак шунингдек, ҳуқуқий ҳимоя ва интеграция бўйича ёрдам берган. 2022 йил январь ойида Афғонистоннинг шимоли-ғарбий қисмида, июнда жануби-шарқий Афғонистон ва сентябрь ойида Шарқий Афғонистонда содир бўлган зилзилалар, Афғонистон ва қўшни Покистонда ёзги сув тошқинларидан азият чекканларга ҳам ўз вақтида беғараз ёрдам кўрсатган.  

Термиздаги халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хабидан беғараз ёрдам юки ортилган автомашиналар карвони "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Мозори Шариф шаҳрига жўнаб кетди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Термиздан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди