Тошкентдаги Марказий Осиё халқаро институтида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг минтақамиз бўйича махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия маркази раҳбари Каха Имнадзе билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида томонлар ҳамкорлиги истиқболи юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

К.Имнадзе Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳар томонлама дўстона муносабатларни чуқурлаштиришга қаратилган фаол сиёсатни юқори баҳолади.

Учрашувда минтақадаги беш давлат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг йиллик учрашуви, минтақадаги етакчи таҳлилий марказлар экспертларининг доимий мулоқоти бўлажак олий даражадаги тадбирлар кун тартибини амалий мазмун билан тўлдиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Тадбир якунида МОХИ ва марказ ўртасидаги эксперт мулоқотини янада мустаҳкамлаш, қўшма тадбирлар ўтказиш мақсадида мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Б.Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Махсус вакили Тошкентда