Жорий йилнинг октябрь ойида Мумбайда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг террорга қарши кураш қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади.

Бу ҳақда “The Hindu” газетасига таяниб, “Арменпресс” хабар берди. – Янги ва ривожланаётган технологиялардан нотўғри фойдаланиш таҳдиди кучайиб бораётганини ҳисобга олиб, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг террорга қарши кураш қўмитаси мазкур масала юзасидан 29 октябрь куни Ҳиндистонда ўзининг махсус йиғилишини ўтказишга қарор қилди, – дейилади нашр хабарида. Қолаверса, учрашувда интернет ва ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари, алоқа ва етказиб бериш тизимлари, жумладан, учувчисиз учиш тизимларидан террористик мақсадларда фойдаланиш хавфи ортиб бораётганига қарши курашиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Дарвоқе, Мумбайда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари йиғилишда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий ва сайланган 15 та аъзо давлати, жумладан, Россия, Хитой ва АҚШ вакиллари ҳам иштирок этади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг террорга қарши кураш қўмитаси йиғилиши Ҳиндистонда бўлиб ўтади