22 июнь куни БМТ Бош Ассамблеясининг "Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш" резолюцияси қабул қилинганлигига 3 йил тўлди.

Ҳужжатни қабул қилиниши тарихи

БМТнинг юқори минбаридан Ўзбекистон Президенти 2017 йил ноябр ойида Самарқандда Марказий Осиё бўйича халқаро конференция ўтказишни таклиф қилди. Ушбу тадбир жуда юқори даражада ўтказилди ва форум доирасида билдирилган бир қатор ташаббуслар Марказий Осиёда янги муҳитни – “Самарқанд руҳи” шаклланишига асосий пойдевор бўлди. Шу жумладан, Самарқанддаги конференция якунида қабул қилинган қўшма Коммюникеда минтақа давлатлари ўртасида тизимли мулоқот, амалий ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш ҳамда оқилона муросага асосланган ҳамкорликнинг қатъий тарафдори эканликлари қайд этиб ўтилган.

Шу билан бирга тадбир иштирокчилари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир махсус резолюциясини қабул қилиш тўғрисидаги таклиф билан чиқишди.

Ушбу таклиф халқаро ҳамжамият томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди. Қисқа вақт ичида резолюция лойиҳаси Ўзбекистон томонидан Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди ҳамда ҳужжатни маслаҳатлашувларида яқин ҳамкор давлатлар, жумладан Россия, Хитой, АҚШ ва ЕИ фаол ва конструктив тарзда иштирок этди. Умуман олганда Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Осиё ва Африканинг 55 мамлакати ушбу резолюция ҳаммуаллифлари бўлди.

Резолюцияни ўзига хос муҳим жиҳатлари

Ушбу тарихий ҳужжатни қабул қилиниши Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янги саҳифаси очилганидан далолат берди. Бу ўз навбатида қуйидаги омилларда ифодасини топди.

Биринчидан, ушбу резолюция Марказий Осиё давлатларининг минтақада умумий манфаатлар йўлида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни ҳар томонлама мустаҳкамлашга бўлган кучли сиёсий иродасини, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштиришга бўлган интилишини кўрсатди.

Минтақа мамлакатлари бутун жаҳон ҳамжамиятига Марказий Осиё давлатлари ўртасида минтақада бошланган яхши қўшничилик ва ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича жараёнлар қатъий сиёсий танловга ва тарихий заруриятларга асосланган бўлиб, қайтариб бўлмас характерга эга эканлигини намоён қилдилар.

Иккинчидан, минтақа давлатлари биринчи марта ягона халқаро ҳужжатда Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро ҳамкорликдаги устувор йўналишлари бўйича умумий ва ҳар томонлама консенсусни, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни барча Марказий Осиё мамлакатлари манфаатларига жавоб берадиган муҳим йўналишларида олиб бориш бўйича келишувга эришганларини халқаро ҳамжамиятга намоён қилишди.

Учинчидан, ушбу резолюциянинг яна бир муҳим жиҳати – ҳужжатда Марказий Осиё мамлакатлари минтақа тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёрлигини тасдиқлаганликларидир. Минтақа давлатлари мавжуд долзарб масалалар ва муаммоларни ҳал қилишда ташқи кучлар аралашувисиз ўзаро мулоқот ва манфаатларини ҳурмат қилиш асосида ечишга келишиб олишди. Буни яққол мисоли сифатида май ойида тожик-қирғиз чегарасида содир бўлган нохуш вазиятда Марказий Осиё давлатлари маъсулият билан ёндашганликларини кўриб ўтдик.

Хусусан, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев қисқа муддат ичида қўшни давлат раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди ва уларни мавжуд зиддиятни фақат дўстона руҳда ва яхши қўшничиликга асосланган мулоқот орқали ҳал қилишга чақирди. Шу билан бирга, Ўзбекистон томони юзага келган вазиятни ечишда ҳар тарафлама ёрдам беришга тайёрлиги айтиб ўтилди. Қозоғистон Президенти Қ.Тўқаев ҳам низолашаётган томонларга барча баҳсли масалалар фақат музокаралар йўли билан ҳал қилиниши лозимлигини таъкидлади.

Хулоса ўрнида

Албатта бундай ўзаро ишончга асосланган ва давлатлар минтақа келажаги учун умумий маъсулиятни ҳис қиладиган муҳит ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз ушбу йўналишда изчил, чуқур ўйланган ва шу билан бирга ташаббускор ташқи сиёсат олиб бормоқда, тарихий меъёрлар бўйича қисқа вақт мобайнида кенг миқёсли ишларни амалга оширилди.

Эндиликда Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари саъй-ҳаракатлари натижасида минтақада барқарорлик таъминланиши, барча баҳсли масалаларни тинч йўл, очиқ ва ишончли мулоқот орқали мустақил равишда ҳал этилиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилинди.

Барча амалий ҳаракатлар ва энг муҳими қатъий сиёсий ирода туфайли давлат чегаралари, савдо алоқалари, транспорт коммуникациялари, ҳудудлар ҳамкорлиги каби кўплаб масалалар бўйича ўзаро манфаатли ечимлар топишга эришилди.

Бу ўз навбатида минтақада шаклланган мутлақо янги, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муҳитининг концептуал асоси бўлмиш БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясидаги принциплари ҳаётда тадбиқ бўлаётганлигидан яққол далолат беради.

Амир Салямов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро
тадқиқотлар институти бўлим раҳбари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Бош Ассамблеясининг "Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш" резолюцияси – минтақавий ҳамкорликнинг концептуал асоси бўлиб хизмат қилмоқда