БМТ ҳисоб-китобига кўра, 2030 йилга бориб дунё қирғоқбўйи аҳолисининг 50 фоизи табиий офатлардан азият чекиши мумкин.

Маълумотда цунами эҳтимоли юқори ҳудудларда урбанизация ва туризмнинг олдини олиш кераклиги таъкидланади. Масалан, Шри-Ланка, Ҳиндистон, Индонезия, Таиланд ва Япония энг кўп жабр кўрган давлатлар қаторига киради.

БМТ ва ЖССТ маълум қилишича, сўнгги 100 йил ичида 58 та цунами 266 мингга яқин кишининг ҳаётига зомин бўлган.

ЮНЕСКО океанография комиссияси цунами ҳақида эрта огоҳлантириш хизматларини мувофиқлаштириш бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда. Тинч, Ҳинд океанлари, Кариб денгизи, Шимоли-шарқий ва Ўрта ер денгиз минтақаларида кузатув станциялари ўрнатилган.

Маълумот ўрнида, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Япония, Малдив ороллари, Мьянма ва Таиланд ҳудудларида энг кўп цунами кузатилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: 2030 йилга бориб тошқин, бўрон ва цунамилар дунёнинг 50 фоизини қамраб олади