АОКАда «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ раҳбарияти иштирокида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ: IT-лойиҳалар ва рақамли хизматлар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда банк бошқаруви раҳбарияти ва банкнинг тегишли таркибий тузилмалари масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда «Бизнесни ривожлантириш банки»нинг стратегик IT-лойиҳалари ва рақамли бизнес соҳасида кўрсатилаётган хизматлар ҳақида жамоатчиликка батафсил ахборот берилди. 

Матбуот анжуманида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ яқин келажакда ўз олдига мамлакатдаги энг илғор замонавий инновацион банк бўлишни мақсад қилгани қайд этилди. Банкнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган 250 та ташаббуснинг қарийб 72 таси бевосита IT-лойиҳалар ва рақамлаштиришга доир ташаббуслар ҳисобланади. Бу йўналишдаги 28 та ташаббус шу йилнинг ўзида амалга оширилиши режалаштирилган. 

[gallery-18946]

– Ҳозирда банкда IT-лойиҳалари ва рақамли бизнес соҳасидаги тўрт йўналишда зарурий ишлар олиб борилмоқда, – дейди «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ IT департамент директори Улуғбек Исломов. – Хусусан, Бизнес учун драйвер агент бўлиши, Банк бизнес жараёнларини рақамлаштириш, Технологик рақобатбардошликни ошириш, Банк мижозлари ва ходимларини IT соҳасида малакасини ошириш олиб борилмоқда. «Менинг бизнесим» электрон платформаси ишга туширилди, унда 45 та касб-ҳунар йўналишида ўзини ўзи банд қилган фуқаролар «маркетплейс» орқали ўз хизматларини кўрсатиш бўйича буюртмалар қабул қилмоқда. Бир ой давомида 2000 дан ортиқ фуқаролар рўйхатдан ўтди. 

Матбуот анжуманида қайд этилишича, «Сбертех» мисолида банкнинг «БРБ-Тех» IT маркази ташкил этилди. «Biznes-portal.uz» платформаси тузилиб, тадбиркорларга онлайн ўқиш, сертификат бериш, консалтинг хизматлар кўрсатиш ва кредит ажратиш имкониятлари яратилди. Жорий йил операцион бизнес модели тизимли йўлга қўйилди. Халқаро стандартларга мос кредит конвейери – андеррайтинг, скоринг тизимлари яратилди. Мижозларга хизмат кўрсатишнинг янги замонавий сифат стандартлари жорий қилинди. «CRM-ягона ойна» ишга туширилди. Натижада банк даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоизга ошди. 

Матбуот анжуманида қайд этилишича, янги брендга асосан банкнинг сайти янгидан яратилди ва сотув каналига айлантирилди. Сайтга ташрифлар йил бошига нисбатан 223 фоизга ошиб, ойига 70 мингтага етган ва бу кўрсаткич ойига 22 фоизга кўпаймоқда. Мобил илова хизмат сифати яхшиланди. Йил бошига нисбатан мижозлар сони 102 мингтага ортиб, ҳозирда 322 мингдан ортиқ жисмоний шахслар мобил илова актив фойдаланувчилари ҳисобланади. Тадбирда журналистларга IT лойиҳалар йўналишида жорий йилнинг якунига қадар белгиланган режалар ва прогноз кўрсаткичлар бўйича ҳам батафсил маълумот берилди. Журналистлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

Шаҳноза Маматуропова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

Реклама

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Бизнесни ривожлантириш банки»да «Менинг бизнесим» электрон платформаси ишга туширилди