Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агетлигида “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури ижроси бўйича ўтказилган брифингда "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов иштирок этиб, жамоатчиликка ахборот берди.

Таъкидландики, Дастур  доирасида "Бизнесни ривожлантириш банки" тузилмалари, банк томонидан таъсис этилган Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси ва 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш худудий марказлари” томонидан фаол амалий ишлар олиб борилмоқда. 

2024 йил 24 май ҳолатига “Бизнес портал” платформасига келиб тушган аризалардан 54 488 та  ташаббускорлар скоринг босқичида ижобий баҳоланди.

Шу кунга қадар ҳоким ёрдамчилари  томонидан 49 064 та лойиҳаларга ижобий тавсия берилган.

Ҳозирда ўрганиш учун ҳоким ёрдамчилари жараёнидаги лойиҳалар сони 2 424 тани ташкил қилади.

Лойиҳаларни баҳолаш  ва танлаш гуруҳи томонидан 39 112 та лойиҳага ўқув жараёнига рухсат берилган бўлиб, бугунга қадар 4 524 та лойиҳа ташаббускорлари ўқув жараёнида иштирок этмоқда.

Шу билан бирга, 34 588 та ташаббускор томонидан имтиҳон топширилган бўлиб, улардан 31 132 таси сертификатни қўлга киритишган.

Айни пайтга қадар барча тижорат банклари томонидан 19 377 та лойиҳага кредит ажратиш ишлари тўлиқ якунига етказилди. Уларни амалга ошириш учун умумий лойиҳа қиймати 1 трлн. 887 млрд. сўмлик кредит шартномалари имзоланиб, ажратилган кредит ҳажми эса 1 трлн. 702 млрд. сўмни ташкил этади.

Банк ахборот хизмати

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бизнесни ривожлантириш банки” жамоатчиликка ахборот берди