10 январь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган "Ўзбекистон – Япония" бизнес-форуми доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Ямагата университети Тадбиркорлик таълими ва тадқиқот маркази ўртасида Ҳамкорлик битими имзоланди.

Мазкур битим “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Ямагата университети Тадбиркорлик таълими ва тадқиқот маркази ўртасида тадбиркорларни ўқитиш, уларда тадбиркорлик бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш ҳамда тренерларни тайёрлаш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.  

Ямагата университети Тадбиркорлик таълими ва тадқиқот маркази директори, профессор Тадеши Онодеранинг фикрича, банк билан ҳамкорлик битими аниқ ва тизимли мақсадларни кўзлайди.  

–Тадбиркорларни ўқитиб, кейин уларга кредит бериш амалиёти яхши самаралар беради. Хусусан, бунда берилган кредитларнинг қайтарилиши юқори бўлади. Иккинчидан, тадбиркорлар томонидан янги иш ўринларининг яратилиши мамлакат миқёсидаги ижтимоий муаммолар кўлами қисқаришига имконият туғдиради, – деди у.  

Ҳамкорлик битимига мувофиқ, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида худудлардаги 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш  марказлари”да ўқитиш учун тадбиркорларни танлаб олиш ва уларни ўқитиш методологиялари яратилади ҳамда тадбиркорларни ўқитиш йўлга қўйилади.  

Имзоланган битим томонлар ўртасида амалга оширилаётган ҳамкорликнинг узвий давоми бўлиб, Япониядаги нуфузли университет вакилларининг 2023 йил ноябрь ойидаги ташрифи давомида  ҳам Термиз  шаҳрида банк бошқаруви раҳбарияти билан  учрашув  ўтказилган  ва ўзаро ҳамкорлик  бўйича дастлабки келишувга эришилган эди.

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бизнесни ривожлантириш банки” Ямагата университети билан ҳамкорлик битими имзолади