“Бизнесни ривожлантириш банки” Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев банк тизимида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ ёшлар билан мулоқот қилди.

Мулоқот давомида ёш ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди. Шунингдек, банк фаолиятининг турли йўналишларига доир ўз фикр ва таклифларини баён этди. Банк раҳбари ёшларга ҳаётий ва касбий тажрибалари асосида маслаҳат ва тавсиялар бериб, бўлажак лидерларга шижоат ва илҳом улашди.

Банк раҳбари “Бизнесни ривожлантириш банки” тузилмаларида ёшлар билан ишлашнинг бугунги ҳолати, айни йўналишда олдинга қўйилган мақсадларга эришиш масаласи ҳамда мавжуд нуқсонларга эътибор қаратди. Ҳар бир ёш мутахассиснинг фикр ва мулоҳазалари инобатга олиниши бу йўналишдаги фаолиятнинг асосига айланиши билдирилди.

Учрашув очиқ ва самимий муҳитда ўтди. Ёшлар банкда фаол олиб борилаётган трансформация жараёнлари ҳақида фикр алмашиш, янги ғояларни илгари суриш имкониятига эга бўлди.

Ёшлар томонидан банк фаолиятини ривожлантириш, хизматлар сифатини ошириш, ёш ходимларнинг билим ва малакаларини тизимли ошириб бориш ва уларни ижтимоий рағбатлантиришга доир қатор таклифлар ўртага ташланди.

Мулоқот давомида ёшлар томонидан билдирилган таклифларни банк фаолиятига татбиқ қилиш юзасидан тегишли тузилмалар раҳбарларига топшириқлар берилди ва бундай учрашувларни ҳар ойда камида бир марта ўтказиб боришга келишилди.

Учрашув сўнгида иштирокчиларга банк раисининг имзоси билан китоблар тақдим этилди.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бизнесни ривожлантириш банки” бошқаруви раиси ёш ходимлар билан учрашди