АОКАда “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган стратегияси: ташаббуслар ва кутилмалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Президентимизнинг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сонли фармони билан тасдиқланган “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси” асосида мамлакатимиз банк тизимида фаол ислоҳотлар амалга оширилаётгани қайд этилди.  

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ  тизимида ҳам мазкур Стратегияга мос равишда трансформация жараёнлари фаол кечмоқда. KPMG халқаро компанияси билан ҳамкорликда банкни 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.  

Матбуот анжуманида мазкур стратегиянинг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган ташаббуслар ва истиқболдаги кутилмалар ҳақида ахборот берилди.  

[gallery-18128]

Банкнинг янги Стратегиясида келгуси 3 йилдаги истиқболли вазифалар ва асосий мақсадлар белгилаб олинди. Хусусан, 2026 йилгача банк активлари 2,3 баробарга оширилиб, бугунги 27 триллион сўмдан 62 триллион сўмга, капитал бўйича 3,2 триллион сўмдан 7,1 триллион сўмга етказилиши кўзда тутилмоқда.  

Мижозларга энг қулай ҳамда фойдали шартларда маҳсулотларнинг тақдим этилиши натижасида банкнинг кредит портфели 25 триллион сўмга ёки 2,1 баробарга оширилиб, 46,8 триллион сўм ва депозитлар ҳажми 12,2 триллион сўмга ёки 2,3 баробарга оширилиб, 21,6 триллион сўмга етказилади.  

Кичик бизнес вакиллари бўлган мижозлар сонини 115 мингтагача ошириб, бозорнинг 17,7 фоизини ҳамда чакана бизнес мижозлари сонини 2,5 миллионтагача ошириб, бозорнинг 16,7 фоизини эгаллаш белгилаб олинган.  

Мижозларнинг 75 фоизини онлайнга ўтказиб, уларни фаол мобиль илова ва интернет-банкинг фойдаланувчиларига айлантириш режалаштирилган.  

Анжуманда банкни 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегиясида кўзда тутилган мақсадларга эришиш учун 250 дан ортиқ ташаббуслар ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Бунда, 27 та ташаббус ахборот технологияларини ривожлантириш, 48 таси инсон капиталини ривожлантириш ҳамда 83 таси бизнесни ривожлантиришга қаратилган.  

Шундан 39 та ташаббус кичик бизнес йўналишида, 44 таси эса чакана бизнес йўналишида амалга оширилади.  

Матбуот анжуманида қайд этилишича, стратегияни ишлаб чиқишда банк учун бизнес йўналишида хизматларнинг соддалиги, оммабоплиги ва тезкорлиги муҳим мезон этиб белгиланди.  

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ келгусида янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва экспортни таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни молиялаштиришда фаол иштирок этади. Шунингдек, замонавий банк хизматларини тақдим қилиш орқали молия бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга интилади.  

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.  

Шаҳноза Маматуропова,  

О.Пардаев, (сурат )  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бизнесни ривожлантириш банки” 2026 йилгача банк активларини 2,3 баробарга оширишни мақсад қилган