ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятининг Давлатобод туманидаги 24 та умумтаълим мактабида ҳам “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.
52-умумтаълим мактабида ташкил этилган байрам тадбирида туман ҳокими Анвар Тожимирзаев, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Зоҳиджон Эргашев, қатор ташкилот раҳбарлари, ота-оналар, фахрий устозлар ҳамда ёшлар иштирок этди.
Жорий йилда мазкур таълим масканини 87 нафар ўқувчи тамомлади. Улардан 85 нафари олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш ниятида.
[gallery-23566]
Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада ривожлантириш, айниқса, мактабгача ва мактаб таълимига алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида бугун ёшларга кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу борадаги ислоҳотлар туманида ҳам изчил давом этмоқда.
– Энг бебаҳо бойлик бу - ақл-заковат, илм ва яхши тарбиядир, - деди туман раҳбари. – Ушбу қадриятларни ёш авлод қалбига сингдириш йўлида фидойилик билан меҳнат қилаётган устоз ва мураббийларимиз ҳар қанча эътирофга муносиб. Ватаннинг эртанги тақдирини зиммасига ола биладиган баркамол авлодни тарбиялаш эса ҳаммамиздан масъулият, куч-ғайрат ва фидокорликни талаб этади.
Тадбирда мактабдаги фаол ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Битирувчиларнинг келгусидаги ҳаёт йўлларида омад, муваффақият ва бардавом изланишлар тиланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА