4 июль куни Бишкек шаҳрида “Қирғизистон ва Ўзбекистон –  кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш” мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Ушбу анжуман Қирғизистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий стратегик ташаббуслар институти (МСТИ) томонидан ташкил қилинган.

Тадбирда икки мамлакат вазирлик ва идоралари, эксперт-таҳлилий марказлари ва илмий-академик доиралари вакиллари иштирок этди.

Қирғизистон томонидан Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги, Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги, Иқтисодиёт ва тижорат вазирлиги, Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги, «Қирғиз Темир Жолу» миллий компанияси, Юк ташувчилар ва логистлар уюшмаси, Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси, Сув муаммолари ва гидроэнергетика институти, Давлат ва ҳуқуқ институти, Миллий Фанлар академиясининг Тарих, археология ва этнология институти раҳбарлари ва экспертлари иштирок этди.

Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Макроиқтисодий ва минтақавий тадқиқотлар институти, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Марказий Осиё халқаро институти, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти раҳбарлари иштирок этди.

СМТИ директори Элдор Aрипов ўзининг табрик сўзида  шуни қайд этдики, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли икки томонлама ҳамкорликда мислсиз натижаларга эришди. Қисқа давр ичида мамлакатларимизнинг ўзаро муносабатларида туб бурилиш содир бўлди.

МСТИ директори С.Муканбетов ҳам бу борада ўхшаш нуқтаи назарини билдирди. Унинг сўзларига кўра, «бугун ўзаро алоқаларимиз ниҳоятда юксак босқичга кўтарилди». Айни пайтда, шуни таъкидладики, қардош давлатларимиз орасида ўзбек-қирғиз алоқаларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжуд.

Ўз навбатида, Хавсизлик кенгашининг собиқ котиби, ҚР МФА Давлат ва ҳуқуқ институтининг директори  Токон Мамитовнинг фикрича, Ўзбекистоннинг очиқ ва яхши қўшничилик сиёсати туфайли  Марказий Осиё республикалари кўп йиллардан буён  биринчи марта минтақавий долзарб муаммоларни бу қадар очиқ ва самимий муҳокама қилишга ва ўзаро мақбул ечимларни топишга киришди.

 Сиёсатшуноснинг сўзларига кўра, янги “Марказий Осиё руҳи” минтақада яратилган сифат жиҳатидан янги сиёсий ҳамкорлик ва ўзаро англашув муҳитини акс эттиради, давлатларимиз раҳбарларининг минтақадаги энг долзарб муаммоларга биргаликда ечим топишга оптимистик муносабатини намойиш этади.

Иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига тўхталар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг директори Мухсинжон Холмухамедов Ўзбекистон ва Қирғизистон иқтисодий интеграцияси тобора жадал суръатларда кечаётганлигини қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатлар ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириб, биргаликда технологик жиҳатдан мураккаб маҳсулотларни ишлаб чиқармоқда, агросаноат алоқаларини чуқурлаштирмоқда, қўшма илмий марказларни ташкил этмоқда.

Эксперт шуни таъкидладики, “Ўзбекистон ва Қирғизистон томонидан қишлоқ хўжалиги, саноат ва савдо каби соҳалардаги  хатти-ҳаракатларни бирлаштириш синергетик самарага олиб келиши мумкин, бунда биргаликдаги интилишлар алоҳида ҳаракатларга қараганда кўпроқ самара беради”.

 «Қирғиз Темир жолу» ДК бош директорининг ўринбосари Д.Усубакунов “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишига эътибор қаратди. 

Унинг сўзларига кўра, лойиҳани амалга ошириш минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш, транспорт йўналишларини диверсификация қилиш ва минтақанинг халқаро транспорт-транзит хаби сифатида рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради.

Эксперт Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан янги лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба ва илғор технологиялар билан алмашиш борасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

 «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси биринчи ўринбосарининг маслаҳатчиси  Умидулла Ибрагимов ҳам  ўхшаш нуқтаи назарини  билдирди.

“Дунёдаги ҳозирги беқарор геосиёсий вазият, анъанавий логистика йўналишларининг  бир маромда ишлаши борасидаги қийинчиликлар олдимизга янги муқобил рақобатли йўлакларни   яратиш ва ривожлантириш, мавжуд тўсиқларни четлаб ўтиш учун янги йўлларни излаш вазифасини қўймоқда”, - дея таъкидлади эксперт.

Унинг фикрича, трансминатақавий ҳамкорликнинг асосий лойиҳаларидан бири бўлган “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли бунга яққол мисол бўла олади.

Ўзбекистон-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси бошқарувининг раиси 

Азиз Аалиев шуни таъкидладики, кейинги йилларда Жамғарма томонидан маблағлар фаол ўзлаштирилмоқда, ва улар муайян ижтимоий аҳамиятли ва иқтисодий лойиҳаларга йўналтирилмоқда.

Муҳим лойиҳалар қаторида Ўзбекистон автомобиль саноати техникасини Қирғизистоннинг чекка қишлоқларига етказиб беришни келтириш мумкин. А.Ааливнинг сўзларига кўра,  “Самавто” заводидан Ўшга олиб келинган 40 та автобус фуқаролар ишончини қозонган. “Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши илҳомлантиради. Қишлоқлар даражасида ижобий фикрлар шаклланмоқда, одамлар техниканинг сифатига ишонмоқда. Бу эса Ўш шаҳрига қўшимча 100 та паст полли автобуслар етказиб берилишига хизмат қилди”, – дейди А.Аалиев.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва минтақавий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўжаев  ўз нутқида мамлакатларимиз ўртасида туризм, фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига тўхталди.  Истиқболли йўналишлардан бири сифатида тиббий туризмни ривожлантириш таклиф қилинди.

У.Обидхўжев шуни таъкидладки,  хорижлик беморларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш учун келиши маҳаллий тиббиёт муассасалари ва мутахассислари учун нафақат даромад манбаи бўлади, балки турдош тармоқлар, хусусан, меҳмонхона бизнеси, ресторан, транспорт ва бошқа хизматлар учун ҳам қўшимча имкониятлар яратади.

ММТИ директори ушбу имкониятларга эътибор қаратишни ва тиббий туризмни ривожлантиришга урғу берган ҳолда махсус ҳудудий мастер-режаларни ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки томонлама кун тартибини мамлакатларнинг улкан салоҳиятига жавоб берадиган муҳим келишувлар билан янада тўлдириш кераклиги бўйича  келишиб олди. Илмий алоқаларни йўлга  қўйиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларига бағишланган анжуманлар ташкил этишга тайёр эканликларини билдирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бишкекда Ўзбекистон-Қирғизистон конференцияси бўлиб ўтди