“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг марказий офисида ўтказилган матбуот анжумани мазкур ташкилотнинг 2025 йил биринчи ярим йиллик якунларига бағишланди.

Унда масъуллар қайд этганидек, ушбу даврда ташкилот аcосий йўналишлари бўйича ижобий натижаларга эришган. Хусусан, 2025 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2024 йил 1-ярим йиллигига нисбатан 36,5 фоизга ўсиб, 107,6 триллион сўмни ташкил қилган. Тузилган битимларнинг қарийб 77 фоизи биржа савдоларига, қолган қисми, яъни 23 фоизи электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келган.

Шунингдек, биржа савдолари бўйича тузилган энг йирик битимлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (44%), ёқилғи энергетика маҳсулотлари (19%), қора ва рангли металлар (19%), минерал ўғитлар ва қимё маҳсулотлари (13%) ҳамда қурилиш моллари (5%) улушларига тўғри келди.

“ЎзРТХБ” АЖ матбуот котиби Ҳикматулло Тиллабоевнинг қайд этишича,  кўриб чиқилаётган даврда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг “яшил энергетика” секциясида "Ўзбекгидроэнерго" АЖ томонидан 482,3 миллион сўмлик 34,4 мингдан зиёд “яшил сертификатлар” сотилди, шу жумладан, 301 та сертификат илк бор экспорт қилинган.

–Биржанинг давлат харидлари бўйича xarid.uzex.uz электрон савдо тизимида ўтказилган савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачилар маблағларининг тежалиши 30,6 фоизга ўсиб, 10,2 триллион сўмга тенг бўлди. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 378,7 миллиард сўмлик 80 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди. Сотилган авторақамларнинг 96 фоизи жисмоний шахсларга ва қолган 4 фоизи юридик шахсларга тўғри келган. Сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 миллион сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 509,6 миллион сўмни ташкил қилди. Шунингдек, ташкилотимизда янги agro.uzex.uz электрон савдо платформаси ишга туширилган. Мазкур савдо платформаси аҳоли томорқаларида, фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларга эркин бозор нархида сотишга мўлжалланган, – деди Ҳ.Тиллабоев.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўғридан-тўғри ташқи бозорларга сотишни ташкил этиш мақсадида биржанинг 48 та хорижий савдо майдончаларида UZEX Agro электрон савдо платформасининг тақдимотлари ўтказилмоқда.

Матбуот анжуманида рақамлаштириш соҳасидаги ишлар ҳам сарҳисоб қилинди. Унга кўра, ўтган даврда янги - Xarid электрон давлат харидлари мобиль иловаси ишга туширилди. Шунингдек, бизнес-жараёнларни оптималлаштириш ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси сунъий интеллект (СИ) хизматларини жорий қила бошлади. Сунъий интеллектга асосланган AI Chat-bot хизматининг жорий этилиши бунга яққол мисолдир.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биржанинг ўтган ярим йилликдаги савдо битимлари 107,6 триллион сўмга етди