Бугун юртимизнинг барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби Қарши давлат университетида ҳам “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда университет профессор-ўқитувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари, яқинлари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар талабалик бахтига муяссар бўлган ёшларни самимий қутлади. Олий таълим муассасасида ёшларнинг сифатли таълим олиши учун яратилган имкониятлар хусусида гапириб, барқарор тараққиёт ривожи билимли кадрлар қўлида эканлигини таъкидлашди. Тантанали тадбирдан сўнг, барча талабалар учун “Мустақиллик дарслари” аудиторияларда давом эттирилди.

Маълумот ўрнида: ҳозирги кунда университетда 14 та факультет, 45 кафедра, 70 та бакалавр таълим йўналиши, 23 та магистратура мутахассисликлари мавжуд бўлиб, 13 минг нафардан ортиқ талабага 700 нафарга яқин профессор-ўқитувчи сабоқ бериб келмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биринчи дарс мустақиллик дарси бўлди