Солиқ қўмитаси соҳада фаолият юритаётган бир гуруҳ масъуллар ва ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди. Бу ҳақда қўмитанинг Ҳайъат мажлисида айтиб ўтилди.

Маълум қилинишича, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев раҳбарлигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ўтказилган. Унда I ярим йиллик якуни ва III чоракдаги долзарб вазифалар муҳокама қилинган.

Йиғилишда жорий йилнинг I ярим йиллигида бюджетга 85,8 трлн. сўм миқдорида солиқ тушумлари таъминланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,5 фоизга, ҳудудларда 24,4 фоизга, туманларда 37 фоизга ўсгани қайд этилган. Мол-мулк солиғи тушумлари 37,6 фоизга, ер солиғи 31,2 фоизга, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 21 фоизга, АОС 19 фоизга ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 18 фоизга ўсган.

Ҳудудларда фойда солиғи тушуми 32,3 фоизга ва ҚҚС 20,6 фоизга ўсган, Пенсия жамғармасига 23,1 трлн. сўм туширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 трлн. сўмга ошган.

Шу билан бирга, айрим ҳудудлар ва соҳаларда июнь ойи якунларига кўра, «ДСБ маъмурчилиги» дастури асосида «корхонабай» ишлаш тизими самарадорлик кўрсаткичи паст бўлгани танқид остига олинди. Масалан, Жиззахда 54,8 балл, Қашқадарёда 57,1 балл, Навоийда 58,2 балл, Андижонда 58,7 балл ва Сирдарёда 59 бални ташкил этди.

Йиғилишда хизмат вазифасини бажариш ва солиқ маъмурчилигини таъминлашда жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимлар фаолияти танқид қилиниб, ташкилий масалалар кўриб чиқилган.

Жумладан, берилган огоҳлантиришлар, профилактик суҳбатлар, кўрилган интизомий чоралардан хулоса чиқармасдан хато ва камчиликларга йўл қўйган ҳамда белгиланган самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган Қашқадарё, Андижон, Фарғона вилояти солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Пахтаобод, Избоскан, Шароф Рашидов ва Янги Наманган тумани солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳамда 25 нафар масъуллар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шунингдек, 150 нафарга яқин ходимга интизомий чоралар белгиланиб, 15 нафар ходимнинг унвони 1 поғонага пасайтирилган.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир қатор Солиқ инспекцияси бошлиқлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди