Бир қатор араб ва мусулмон мамлакатлари Қуддусда Сомалиленд элчихонасини очиш қарорига қарши
Покистон, Миср, Саудия Арабистони, Қатар, Иордания, Ливан, Туркия, Индонезия, Жибути, Сомали, Ўмон, Судан, Яман ва Фаластин маъмурияти ташқи ишлар вазирлари Қуддусда Сомалиленд элчихонасини очиш қарорига қарши қораловчи қўшма баёнот берди. Томонлар бундай ҳаракатни “халқаро ҳуқуқ қўпол бузилиши” деб атаб, “босиб олинган Қуддуснинг ҳуқуқий ва тарихий мақомига тўғридан-тўғри ҳужум” эканини таъкидлади.
Шунингдек, ҳужжатда Сомали суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг бирлигига путур етказадиган ҳар қандай бир томонлама чорани рад этиш зарурлиги уқтирилган.
С.Раҳимов, ЎзА