Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқотида маълум қилинди.

Жорий йил IT соҳаси экспортини 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бунда асосий куч, албатта, ёшлар экани таъкидланди.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳасига қўшимча 300 минг нафар ёш жалб этилади. “Coursera” платформасида 3 мингдан ортиқ курсларда сунъий интеллект ёрдамида ёшлар учун ўзбек тилида таълим олиш имконияти йўлга қўйилади.

Бу йил "Муҳаммад Хоразмий ворислари" лойиҳаси Қорақалпоғистонда ҳам жорий этилиб, яна 1 минг нафар ёшлар қамраб олинади.

Бирлашган Араб Амирликлари билан Ўзбекистонда бир миллион сунъий интеллект муҳандисларини тайёрлаш лойиҳасини амалга оширишга келишилган. Рақамли технологиялар вазирлигига бу борадаги ишларни бошлаш топширилди.

Ўтган йили 25 минг нафар қизлар IT бўйича бепул ўқитилди. Бу йил дастурчи қизлар сони 2 баробар оширилиши режа қилинди. 1 минг нафар иқтидорли қизлар IT оромгоҳларида халқаро олимпиадаларга тайёрланади.

Ёшларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини барвақт аниқлашда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, салоҳиятини монетизация қилиш, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларга жалб этиш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга рақамли ижтимоий экотизимни жорий этиш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш топширилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бир миллион дастурчи” лойиҳасига қўшимча 300 минг нафар ёш жалб этилади