Қарор ва ижро

Эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериш, уларнинг мушкулини осон қилиш азалий одатларимиздан. Кейинги пайтда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш сиёсат даражасига кўтарилаётгани анъаналаримизга содиқликнинг ёрқин ифодаси дейиш мумкин.

Ана шундай сиёсат туфайли мамлакатимизда бундай қатлам вакилларининг оилавий ҳолати ўрганилиб, ҳар жиҳатдан кўмак бериш мақсадида улар “Темир дафтар”га киритилди. Бугунги кунда бу рўйхатга киритилган ҳар бир оила аъзолари ҳукуматимиз эътиборида ва улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Куни кеча Президентимиз томонидан яна шундай бир хайрли ишга қўл урилди. Яъни, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бир марталик моддий ёрдам бериш борасида Президентимиз қарори қабул қилинди.

ЎзА мухбирининг Молия вазирлиги департаменти директори Гулнора МУРОДОВА ва бўлим бошлиғи ўринбосари Фаррух СУЛАЙМОНОВ билан суҳбати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифалар ижроси хусусида бўлди.

– Президентнинг мазкур қарори аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан катта аҳамиятга эга, – деди Г.Муродова. – Бундай эзгу ишлардан кўзланган мақсад эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган. Шуни алоҳида таъкидлашни истар эдимки, Президентимиз томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлаш сиёсат даражасига кўтарилди. Уларга бу тарзда кўмак бериш, керак бўлса, бандлигини таъминлаб, фаровон ҳаётини яратиш тадбирлари анъанага айлангани ниҳоятда эътиборлидир.

Ўзбекистонда инсон қадри ва халқ манфаати энг муҳим сиёсатлардан бири ҳисобланади. Президентимиз сиёсати ва ташаббуслари ҳамда эришилаётган ютуқларга бугун ҳар биримиз гувоҳмиз. Бунда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш алоҳида аҳамиятга эга соҳалардан бири. Негаки, 2016-2022 йилларда ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар 2,2 триллион сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилда ушбу соҳага ажратилаётган маблағлар 5 бараварга оширилиб, 10 триллион сўмга етказилди.

Ушбу қарор ҳам айнан шу қатлам вакилларини қўллаб-қувватлаш чоралари билан боғлиқдир. Қарорда бир марталик моддий ёрдам ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга бериш кўзда тутилган.

– Мазкур қарор билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир марталик ёрдам кимларга ва қандай тартибда берилади?

– Таъкидлаганимиздек, бу қарор билан бир марталик моддий ёрдам 3 мингдан зиёд ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, 459 минг нафар меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик пенсия ва нафақа олувчилар, 311 минг нафар болаликдан ногиронлик нафақасини олувчи шахслар, 361 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи ва нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бўлган болаларни парвариш қилувчи шахсларга тўлаб бериш кўзда тутилган.

Маблағ бериш тартибига келсак, бу қатлам вакиллари номига очилган шахсий пластик карталарига тўлаб берилади. Ёки уларнинг истагига биноан хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига бориб, ўзлари нақд олиши ҳам мумкин.

– Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш бир қатор ташкилотлар зиммасига юклатилган. Айтингчи, бу жараёнда қайси ташкилотга кўпроқ масъулият юкланган?

Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, қарор ижроси бўйича битта ташкилотга эмас, балки бир неча ташкилотга ўз ваколатидан келиб чиқиб, мақсадли вазифалар юклатилган. Масалан, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига моддий ёрдам олувчилар тўлов ведомостларини шакллантириш ва белгиланган маблағни акциядорлик тижорат банки Халқ банкига етказиш топширилган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/S7394_s_37w" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва бошқа тижорат банклар бюджет ҳисобидан йўналтирилган пулни ведомостга асосан фуқароларимизга манзилли етказиб беришга масъулдир. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бу ишларда назорат юклатилган.

– Қарорда кўрсатилганидек, бир марталик ёрдам миқдори, масалан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 300 минг сўмдан ва Тошкент шаҳрида 400 минг сўмдан этиб белгиланган. Ажратилган маблағлардаги фарқлар қайси нормалар асосида ҳисобланган?

– Аслида, бу кутилаётган савол эди. Ҳеч кимга сир эмас, барча пенсия ва ижтимоий нафақалар ҳажми минимал ижтимоий харажатлар ҳажмига кўра белгиланмоқда. Шу минимал истеъмол харажатлар ҳажми эса соғлом ҳаёт кечириши учун зарур бўлган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар ҳамда хизматларнинг қиймати асосида шакллантирилади. Шунингдек, инфляция ва нарх-навонинг ўзгаришига кўра мувофиқлаштирилган. Мазкур моддий ёрдамларнинг асл моҳиятида нарх-наводаги ўзгаришларни конпенсация қилиш аҳолининг эҳтиёжманд қатламига таъсирини юмшатиш билан боғлиқ.

Статистик маълумотларга қараганда, истеъмол нархларининг юқорилиги бўйича Тошкент шаҳри лидер ҳисобланади. Шу жиҳатларни инобатга олиб, ушбу тарзда белгилаш маъқул деб топилди. Асосий мақсад нарх-навонинг таъсирини юмшатиш бўйича кўрилган чоралардан бири дейиш мумкин.

– Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги томонидан зарур маблағларни республика бюджетидан ажратиш ва етказиб бериш бўйича нима ишлар қилинди ва Давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилди?

– Мазкур қарор ижросини таъминлаш ва унда кўрсатилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида бир марталик моддий ёрдам тўловлари учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан жами 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Бундан ташқари, "Темир дафтар"га киритилган оилалар ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга бепул ун ҳамда нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 43 миллиард сўм маблағ ажратиб берилди.

Бир марталик моддий ёрдам тўловлари учун Халқ банки ва тижорат банкларига Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Қарорга кўра, уйида вақтинча бўлмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз вақтида ололмаган фуқаролар тўланмаган моддий ёрдам пулларини 2022 йил 1 сентябрга қадар олиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатларда тўловлар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига етказиб бериш тартиби қандай ташкил этилади?

– Агар фуқаро сафарда ёки даволанишда бўлса, Халқ банки орқали тўлов ведомостлари асосида уч ой мобайнида, яъни 2022 йилнинг 1 сентябрига қадар белгиланган маблағни олиши мумкин.

Уч ойдан кейин ҳам фуқаро бу моддий ёрдамни олмаса, маблағ белгиланган тартибда давлат бюджетига қайтарилади.

Суҳбат чоғида Молия вазирлиги бўлим бошлиғи ўринбосари Фаррух СУЛАЙМОНОВ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини таҳлил этиш ва қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этганини таъкидлади.

– Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида сўнгги йилларда бир қанча ишлар олиб борилмоқда, – деди Ф.Сулаймонов. – Хусусан, пандемия даврида бир марталик моддий ёрдам бериш амалиёти жорий этилган бўлиб, ўтган вақт давомида бу анъана давом эттирилмоқда. Дейлик, 2021 йилнинг сентябрь ойи олди мактаб формалари учун бир марталик моддий ёрдам берилган бўлса, бу галгисини ушбу амалиётнинг давоми сифатида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллашнинг яна бир босқичи дейиш мумкин.

Қарорнинг мазмунига эътибор қаратадиган бўлсак, бу қарор билан 4 миллиондан зиёд фуқаро қўллаб-қуватланади. Биринчи тоифа пенсия ва нафақа олувчиларимиз 4 миллиондан ортиқ бўлса, уларнинг ҳаммасига бир марталик моддий ёрдам берилади. Улар тоифаси ва сўм миқдори ҳақида тўталадиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 300 минг сўмдан, Тошкент шаҳрида 400 минг сўмдан, бундан ташқари, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали ижтимоий нафақа олувчи оилаларнинг ҳар бир оила аъзоси 200 минг сўмдан тўланади. Оилада уч киши бўлса, уларнинг ҳар бирига 200 мингдан 600 минг сўм берилади.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақа олувчилар учун тўлов рўйхати тузилади. Бугунги кунда тўлов рўйхатлари республика бўйича тўлиқ шакллантирилган. Рўйхатлар тегишли банкларга электрон шаклда юборилган. Тўловлар учун жами маблағ Давлат бюджетидан Пенсия жамғармасига ва ҳудудларга ажратиб берилди.

Айни кунларда тўловни молиялаштириш жараёни бошланган. Бу қарорга мувофиқ 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Ҳозир Пенсия жамғармаси орқали бериладиган маблағлар 1 триллион 300 миллион сўм бўлиб, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали бериладиган маблағ 1 триллион сўмга яқиндир.

Суҳбатимизда айтиб ўтилганидек, Пенсия жамғармаси орқали 1 триллион сўм тегишли тижорат банкларига молиялаштирилди. 27 май куни молиялаштириш тўлиқ тугатилди. Демак, тўлов ведомостлари банкларга етказилган ва икки ҳафта муддатда тўлов жараёни якунланади. Нақд олувчиларга Халқ банки филиаллари орқали етказиб берилади. Бу ерда маҳалла фуқаролар йиғинлари аралашмайди.

– “Темир дафтар”га киритилган ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилаларга қандай кўмак берилади?

– Албатта, қарорда бу тоифа фуқароларга ҳам кўмак бериш кўзда тутилган. Бундай тадбирлар 2022 йил якунига қадар бажарилади. Ушбу мақсадлар учун 43 миллиард сўм ажратилади. Қарорда қайси вилоятга қанча маблағ ажратиш ҳам кўрсатилган.

Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан "Саховат ва кўмак" жамғармаларига вилоят ҳокимликлари орқали ўтказилади. Бунда 43 миллиард сўм маблағ билан чекланиб қолинмайди, балки эҳтиёжманд оилалар аҳволи ўрганилиб, тизимли қўлланилади. Жорий йил май ҳолатида бу жамғармаларнинг 60 миллиард қолдиқ маблағлари мавжуд. 43 миллиард сўм эса қолдиқ маблағга қўшимчадир.

Масалан, “Темир дафтар”га киритилган ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилади.

Темир дафтарга ҳам киритилмаган, аммо ижтимоий ҳимояга муҳтож, бир марталик моддий ёрдам олмаганлар ҳам йил давомида Молия вазирлигидан ажратилган маблағлар ва "Саховат ва кўмак" жамғармасининг қолдиқ маблағлар ҳисобига тизимли кўмаклар берилади.

Мухтасар айтганда, мазкур қарор ўзида азалий қадриятларимизни ифода этиши, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кўмак бериш, уларнинг моддий фаровонлик даражасини ошириш, кекса авлод вакиллари манфаатларининг ҳимоя қилинишидек эзгу амаллар билан ҳамоҳанглиги ушбу ҳужжатнинг янада аҳамиятли эканини кўрсатади.

ЎзА мухбири Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА

суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир марталик моддий ёрдам учун давлат бюджетидан 2 триллиондан ортиқ сўм тўлиқ банк ҳисобига ўтказилди (+видео)