Навоий вилояти Конимех тумани адлия бўлими томонидан 27 нафар фуқаронинг иш стажини тиклаш билан боғлиқ мурожаат сайёр тартибда ўтказилган суд мажлисида кўриб чиқилди.

– Мен Конимех туманининг “Талдиқудуқ” овулида яшайман, - дейди Патшагул Бердишова. – Пенсияга чиққунимга қадар турли ташкилотларда ишладим. Лекин пенсия ёшига етганимда пенсия пули мен тенги ишлаганлардан анча кам чиқди. Адлия тамонидан ўтказилган сайёр қабулда ушбу масалада мурожаат қилгандим, ишим ортиқча оворагарчиликларсиз, осонгина ҳал бўлди.  

– Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 81-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 44-сонли қарорининг 23-банди, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун 42-моддаси ва “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 80-бандига биноан меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланиши кўрсатилган, – дейди Конимех тумани адлия бўлими бошлиғи Нурали Исроилов. – Архивга иш ҳақи тўғрисида маълумотномалар тақдим этилмаган ҳолатда юқоридаги қонун ҳужжатларига асосан, меҳнат дафтарчаси орқали иш стажини тиклаш имконияти мавжуд. Шу асосга кўра, туманлараро маъмурий судига киритилган даъво аризаси қаноатлантирилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Конимех туман бўлимига фуқароларнинг иш стажларини инобатга олиш бўйича қарор қабул қилинди.  

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир кунда 27 нафар фуқаронинг иш стажи тикланди