ЎзА кузатуви: вазир Раҳмат Маматовнинг бир ҳафталик фаолияти

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ҳафта давомида қандай ишлар билан машғул бўлди? 

Маълумотларга кўра, вазир Р.Маматов маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни манзилли ўрганиб, уларни тез фурсатларда бартараф этиш бўйича зарур чораларни амалга ошириш мақсадида  Қашқадарё вилоятига ташриф буюрган. 

Жорий йил 24 январда вазир вилоятнинг Чироқчи туманидаги “Умакай” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган. Раҳмат Маматов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мазкур маҳалланинг “Қизилтош” ва “Олтипойга” қишлоқларида олиб борилган ўрганишлар давомида кўплаб ижтимоий муаммоларни ўрганилган.

25 январь куни вилоятнинг Қамаши тумани “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, турли аҳоли вакиллари билан мулоқот қилган. Вазир мазкур ҳудудда аҳоли муаммоларини бартараф этиш ва шунинг асносида одамларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашлари, маҳалладаги мавжуд инфратузилмани янада яхшилаш бўйича маҳалла фуқароларининг қатор таклифларига қулоқ тутди.

26 январь куни вазирнинг иш фаолияти қандай кечгани ҳақида очиқ манбаларда маълумот қайд этилмаган. Аммо кейинги тақдим этилган маълумотларга кўра, вазир Қашқадарё вилоятида хизмат сафарини давом эттирган. 

27 январь куни Раҳмат Маматов бошчилигидаги мутасаддилар Чироқчи туманидаги “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бу ерда йўлга қўйилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирган.

28 январь куни вилоятнинг Косон туманида бўлиб қатор маҳаллалар фаолияти билан яқиндан танишган. 

Бунда жойларда “маҳаллабай” олиб борилаётган ишлар, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолиятининг ташкил этилиши, ҳудудий инфратузилмани яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилган. Вазир Р.Маматов ўрганишлар давомида туманда ўз фаолиятини бошлаган “Bunyodkor textile” тикувчилик корхонасида олиб борилаётган ишлар билан танишган ҳамда масъулларга тегишли кўрсатма ва таклифлар берган.

29 январь Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги оғир ҳудудлар тоифасига кирувчи  “Алишер Навоий” ва “Машъал” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳолат билан яқиндан танишган. Бу ерда истиқомат қилаётган турли аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб, ҳудуддаги кўплаб масалаларни ўрганиб чиққан.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари шу кунларда Қашқадарё вилоятида оғир тоифага кирувчи маҳаллаларда яшовчи фуқаролар билан учрашиб, уларнинг дарду ташвишларини тингламоқда, ечимини кутаётган муаммоларни ҳар томонлама ўрганишда давом этмоқда. 
 
Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир ҳафтадан буён лой кўчаларни кезиб юрган вазир