Малайзияда таэквондо WТ бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Кучинг шаҳри мезбонлик қилган чемпионатнинг ўсмир таэквондочилар ўртасидаги сўнгги беллашувларда Билолиддин Шарофиддинов (61 кг) олтин, Малика Рўзиева (29 кг) ва Солиҳа Тоҳирова (51 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Шу тариқа, ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 4 та бронза, жами 7 та медалга сазовор бўлди. Баҳслар якунига кўра, ушбу ёш тоифасидаги ўғил болалар жамоамиз 2 та олтин ҳамда 1 та бронза жамғарган ҳолда мусобақанинг энг яхши учинчи жамоаси деб топилди.


Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон термаси 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалига эга чиққанди. Шунингдек, Омадбек Отабеков 59 кг. вазн тоифасида олтин медалга эга чиқиб, йигитлар ўртасида мусобақанинг энг яхши таэквондочиси, дея эътироф этилди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА