Пойтахтимизда жойлашган Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида «Билим ринг» интеллектуал мусобақасининг финал баҳси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 7-10 синфларидан таркиб топган 10 та жамоаси иштирок этди.  

Жамоалар 10 та раунддан иборат баҳсларда — спорт ва турли соҳаларга оид саволларга жавоб берган ҳолда ўзаро рақобатлашди ва икки жамоа — «Ўзимизнинг йигитлар» ҳамда «Билимдон» жамоаси финалга чиқди.  

«Билим ринг» интеллектуал мусобақасининг сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида 10-синф ўқувчиларидан иборат «Билимдон» жамоаси ғолиб бўлди. Ғолиб жамоага ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари ва Самарқандга саёҳат чиптаси топширилди.  

Финал давомида таниқли санъаткорларнинг чиқишлари, машҳур спортчиларнинг иштироки иштирокчи ва мухлислар қалбига қувонч бағишлади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Билим ринг» интеллектуал мусобақаси ғолиби аниқланди