Германия Канцлери Фридрих Мерц Украина учун қурол чеклови бекор қилинганини билдирди. Унинг энди Киевга етказиб бериладиган аслаҳалар доираси чекланмаслиги ҳақидаги чиқиши дунё бўйлаб анча шов-шувга сабаб бўлди.

Аслида чеклов анча олдин олиб ташлангани айтилади. 2024 йил май ойида, собиқ Канцлер Олаф Шольц даврида Россия қўшинлари Харьков йўналишида ҳужумни кучайтирган пайт етказиб берилаётган ракеталар масофаси билан боғлиқ чеклов бекор қилинган.

Мерцнинг баёнотидан сўнг ГФР Украинага “Таурус” ракеталарини топширишга тайёрланаётгани ҳақида миш-миш тарқалди. Бинобарин, “Bild” хабарига кўра, Президент Владимир Зеленский Берлинга ташрифи чоғида бундай қарор қабул қилинмаслиги мумкин. Ҳарбий экспертлар Германия узоқроқ масофага мўлжалланган ўқ-дори ва ракета ажратишни бошласа, мантиқан тўғри бўлишини таъкидламоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Bild: Германия Украина учун қурол чекловини бекор қилади